Жамиятда юксак-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон, Бухоро шаҳар ва Когон туман Кенгаши томонидан “Жамиятда юксак-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар ташкил этилди. Партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови!” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳамда фаоллар иштирок этди.

Маълумки, сўнгги икки ярим йил мобайнида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди, фуқаролик жамиятининг демократик институтлари фаоллиги янада ошди, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг иштироки таъминлаб келинмоқда. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари кенгайди.

Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалга ошириш барча даражадаги раҳбарлар ҳамда депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди. Ўз навбатида фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлик даражаси анча юксалди.

Семинарда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Рауф Сувонов жойларда аҳолининг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб бориш лозимлиги ҳамда бу билан уларнинг ҳуқуқий таълим-тарбиясини янада ривожлантира олиш имкониятига эга бўлишимиз мумкинлигини қайд этди. 

Албатта, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Чунончи, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Бу ҳақида Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодира Холова тўхталиб ўтар экан, бунда албатта, депуталаринг ўрни ва ролини ошириб бориш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида белгилаб берилган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши курашишга доир долзарб вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш партия депутатлари ва фаоллари олдида турган энг муҳим, масъулиятли иш эканлиги айтиб ўтилди.

Ҳар бир партия ходими жойларда бўлиб ўтадиган ўқувларни янада самарали ва сифатли ташкил этиши зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда билдирилган таклифлар, мулоҳазалар қўллаб-қувватнланди ҳамда алоҳида қайд этиб борилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!