Болаларни мактабга қабул қилишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2019 йилдаги 469-сон қарори билан Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки ЯИДХП орқали давлат мактабларига қабул қилишнинг босқичма-босқич тартиби жорий этилади. Жорий йилдан янги тартиб фақат пойтахтдаги, шу жумладан айрим фанлар чуқур ўрганиладиган таълим муассасаларида (рўйхат бўйича) амал қилади. У ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлар, олимпия захиралари мактаб-интернатларига татбиқ этилмайди.

2019/2020 ўқув йилида болаларни қабул қилиш 20 июндан (кейинги йилларда – 15 июндан) бошланиб, 31 августгача давом этади. Мактабларга қабул қилишда квоталар: асосий ва қўшимча амал қилади.

Асосий квота бўйича қабул қилиш

Асосий квота болалар сонини инобатга олган ҳолда шакллантирилади:

  • ота-онаси муайян мактабга бириктирилган микроҳудудда доимий истиқомат қилаётган;
  • отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган;
  • етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган.

Тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган, бириктирилган микроҳудуддаги болалар асосий квота бўйича қабул қилинади.

Ариза берувчи йўлланма олиш учун ДХМга мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши ва белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдириши шарт. Шундан кейин ДХМ ходими ариза берувчи киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириши учун уни қоғозга чиқаради, сўнг электрон версияси ЭРИ билан тасдиқланади. Ариза берувчида ЭРИ билан тасдиқлаш имкони бўлмаса, унинг имзоси идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва б.) билан тасдиқланиши мумкин.

Эътибор беринг! Боланинг қариндошлари ҳам – ота-онасининг нотариал тасдиқланган ишончномаси асосида мактабга йўлланма олишлари мумкин.

Сўровнома тўлдирилгач 1 соат мобайнида манзил-маълумот бюросига юборилади, у 1 иш куни мобайнида ариза берувчининг микроҳудудда доимий пропискада турганлиги ёки турмаганлиги ҳақидаги маълумотни ДХМга тақдим этади. Сўнг ДХМ 1 иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани расмийлаштиради. Ариза берувчи бириктирилган микроҳудудда доимий пропискада турмаса, ДХМ асослантирилган рад жавобини расмийлаштиради.

Бу – муҳим! Асосий квота доирасида йўлланма расмийлаштирилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Қўшимча квота бўйича қабул қилиш

Болалар учун мактаб имкониятидан келиб чиқиб қўшимча квота ажратилади:

  • тегишли микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги;
  • яшаш жойидан қатъи назар, мактаб ёшига етмаган (1 сентябрга қадар 6 ёшга тўладиган);
  • мактабда таълим бериш тили бўйича бошланғич билим кўникмасига эга бўлмаган. 

Қўшимча квота бўйича қабул қилганлик учун ариза берувчидан камида 10 ЭКИҲ миқдорида йиғим ундирилади. Бунда мактаблардаги Кузатув кенгашлари ушбу йиғимнинг оширилган миқдорини ҳам белгилашлари мумкин. Ариза берувчи йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция билангина қўшимча квота бўйича йўлланма сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Мактабга расмийлаштириш учун ҳужжатлар

Ариза берувчи йўлланма олингандан кейин 3 иш куни мобайнида мактабга қуйидагиларни топширади:

  • боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
  • боланинг 3,5 х 4,5 см ўлчамли 4 дона рангли фотосурати;
  • ариза берувчининг паспорт ива боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

Манба:Norma.uz



Подробнее: 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!