Нажоткор қалблар ифодаси


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СИРДАРЁ

Ҳар галгидек жорий йил ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкиллаштириб келинаётган қон топшириш бўйича донорлик акцияси бу йилги мавсумда ҳам кўтаринкилик ва ўзгача иштиёқ билан ўтказилмоқда. “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилаётган мазкур акцияда Сирдарё вилоят Кенгаши фаоллари ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатишмоқда. Куни кеча вилоят қон қуйиш станциясига йиғилган партия вакиллари ҳамда кўнгиллилар жамоаси саховат ва холисона эзгулик намунаси сифатида қон топширишди.

Хусан Ниязов, Сардоба тумани вакили, донор:

Мазкур акция ҳақидаги хабарни эшитишим билан тўппа-тўғри қон топшириш бўлимига қараб келавердим. Бу ерга ошиқишимнинг сабаби, биз берган қонлар қанчадан-қанча инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини яхши ҳис этаман. Ўтган йили бир яқин танишим жуда оғир аҳволда касалхонага келтирилганди. Унга қон жуда ҳам зарур эди. Ўшанда етти ёт бегона инсоннинг қони тўғри келиб, беморга қон берганлиги учун уни оғир аҳволдан қутқазиб қолганди. Бу воқеа менинг қалбимда чуқур из қолдирди. Демак, бизнинг бу ишимиз нақадар савобли амал экан. Мен бошқа ҳамюртларимни ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қоламан.

Акция доирасидаги ишлар ҳали давом этмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!