Саховат — беназир қадрият


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СИРДАРЁ

Шифохоналарда қанчадан-қанча беморлар касаллик билан курашиб ётганликларини кўриб, соғ танимиз ҳамда соғ ақлимизга таҳсинлар ўқиймиз. Шунинг билан бирга, бу беморлар кимнингдир ёрдамига муҳтож эканлигини ҳис этадиган бўлсак, ҳар бир инсон ўз виждони олдида уларга беназир саховатни улашгиси, ёрдам қўлини имкон қадар чўзгиси келади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган донорлик акцияси ҳам ана шу каби алоҳида кўмакга муҳтож беморлар учун ўтказилиб келинмоқда. Партиянинг вилоятдаги туман, шаҳарларидан ташриф буюрган қанчадан-қанча кўнгилли донорлар ўзларининг соғлом вужудидан оқиб турган қонларини беғараз ва кўнгилли равишда мамнуният билан топширмоқдалар. Партиянинг кўзга кўринган вакиллари, депутатлар, фаоллари ҳам ушбу акцияда кўтаринки руҳ билан иштирок этмоқдалар.

Вилоят қон топшириш станциясида бўлиб ўтган мазкур жараёнда соҳа шифокорлари ҳамда мутахассислар ўта уюшқоқлик ҳамда шижоат билан ҳаракатланишди.

Анча йиллардан буён ушбу соҳада ишлаб келаман. Фаолиятимиз давомида кўпдан-кўп турфа хилдаги беморларга дуч келганмиз. Улар учун қон сув ва ҳаводек зарур. Ҳаёт бахш этадиган бу неъматни холислик асосида беморларга тухфа этиб кетадиган инсонлар ҳам кўп учрайди. Ана шунда бу қон кимнидир ҳаётини асраб қолаётганлигини ич-ичингиздан сезасиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан донорлик акциясининг ўтказилаётгани партиянгизнинг нақадар халқчил, чинакам адолат тамойилларига амал қилиб, уни тарғиб этиб келаётганлигини бугунги кун мисолида ҳам кўриб турибмиз. Биз бу каби хайрли ишларни албатта, қўллаб-қувватлаймиз.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!