Коррупцияга қарши кураш – долзарб вазифа


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан 4-сон оилавий поликлиникасида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия ходимлари, депутатлар, поликлиникада ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг фаоллари иштирок этишди.

Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ўзининг кириш сўзи билан очиб берар экан, маърузасида “коррупция”, “коррупцион ҳуқуқбузарлик”, “манфаатлар можароси” ва “сиёсий коррупция” каби тушунчаларга изоҳ бериб ўтди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сайловолди дастурининг асосий йўналишларидан бири «Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари — энг олий қадрият!» деб номланган. Мазкур шиор остида партия ҳамма вақт ижтимоий адолат, қонун устуворлигига асосланган, барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлган ва ўз конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини бемалол амалга ошира оладиган ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ғоясини илгари суриб келмоқда. Шу мақсадда жойларда партия ташкилотлари томонидан давлат ва жамият бошқарувида, жумладан партия тизимида ушбу иллатга йўл қўймаслик, ёш авлод онггида коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида зарур тушунчаларни шакллантиришга қаратилган учрашувлар, давра суҳбатлари мунтазам ташкил қилиб келинмоқда.

 “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш соҳасининг ҳуқуқий асослари” юзасидан қилинган маъруза ҳам йиғилганларнинг эътиборини жалб этди.  

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди.

Тадбирда шунинг ўзи ҳам бу соҳада юртимизда қилинган ишларнинг кўлами ҳақида тегишли тасаввур бераётганлиги хусусида айтиб ўтилди.

— Коррупцияга қарши кураш ҳар бир инсон фаолияти учун асосий мезондир. Бугунги кунда ушбу салбий иллатга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилар экан, шубҳасиз, барчамиз бунга беэътибор бўлмаслигимиз лозим. Айниқса, тиббиёт тизимида ҳар бир ходим масъулият билан фаолият олиб борса, тизимда бир қатор муаммолар ўз-ўзидан ҳал этилади, шубҳасиз, коррупциянинг ҳам олди олинади, - дейди поликлиника бош шифокори, депутат Ҳафиза Тўхтаева.  

Тадбир давомида “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

Маълумки, 2017 йилнинг 3 январь кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги қонун имзоланди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг имзоланганлиги ҳам мазкур йўналишдаги қатъий қадамлардан бири бўлганлиги хусусида таъкидланди.

Қонундан кўзланган мақсад коррупцияга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Албатта, ҳужжатда коррупцияга қарши курашнинг асосий тамойиллари сифатида қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги; коррупциядан огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги келтириб ўтилган.

Шунингдек, қонунда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш – коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида келтириб ўтилган.

Партия ташкилотларининг асосий вазифаларидан бири бу аҳолининг сиёсий ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришдан иборат эканлиги, қонуннинг юқорида айтиб ўтилган моддаларига биноан партия фаоллари ҳамда аҳоли ўртасида олиб бориладиган тарғибот ишларини янада жонлантириб, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш – фаолиятимиз мезонига айланиши лозимлиги қайд этилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!