Фармон ижроси таъминланмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти Siyosiy o`quvlar
Viloyat: САМАРКАНД

Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан Каттақўрғон шаҳридаги Қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежи фаоллар залида “Аҳолининг сиёсий саводхонлигини оширишда сиёсий партияларнинг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш масалалари хусусида сўз юритилди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бобобекова сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини ислоҳ қилишга доир долзарб вазифалар ижросини таъминлашда, жамиятда сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда фаоллик кўрсатиш партия депутатлари ва фаоллари олдида турган энг муҳим, энг масъулиятли иш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Анжуманда бошланғич партия ташкилотлари кучи ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбирлар таъсирчанлигини ошриш, партия Кенгаши ҳамда депутатлар ҳакорлигини изчил кучайтириб бориш, электоратни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш борасида партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!