Партия ташаббуси: 12 нафар болажонларнинг хатна тўйи ўтказилди (+фоторепортаж)


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: САМАРКАНД

Ўзбек халқида азалдан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат амалларини мустаҳкамлаш, оилалар тинчлигини асраш, ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш, уюшиб, ҳамжиҳат бўлиб яшашга интилиш каби инсоний фазилатлар доимо етакчилик қилиб келган. Энг аввало аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш, меҳр-мурувват кўрсатиш истаги билан яшаш халқимиз ҳаётининг ибратли жиҳатига айланиб улгурган.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу каби хайирли тадбирлар Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг ҳам доимий диққат марказида. Партия ташаббуси билан саховат ва меҳрибонлик уйларида турли кўнгилочар тадбирлар, байрам дастурхонлари ташкил этиш, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кимсаларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг ҳолидан хабар олиб хурсандчилик улашиш анаънага айланиб улгарган.

30 — июнь Ёшлар кунига бағишлаб партия ташаббуси билан партия фаоли Баҳодир Пиримқулов ҳомийлигида, туман ҳокимлиги, “ALJ-Самарқанд” Концерни ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида “Инсонпарварлик, ғамхўрлик – келажагимиз эгаларининг камоли” шиори остида Жомбой туманидаги “Бешбола” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ҳожи ота” тўйхонасида 12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун суннат (хатна) ҳамда 1 нафар келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

Тўй болаларнинг ота-оналари, яқинлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, туман ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар қаноти”, партия фаоллари, ОАВлари вакиллари иштирок этган тўйда Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ёшларнинг бахтиёр ва фаровон яшаши учун замонавий шароитлар яратишга, ҳаётда муносиб ўрин топишига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тўй маросими миллий урф-одатларимизга ҳамоҳанг тарзда ўтди. “Ҳожи ота” тўйхонаси ҳақиқий байрамона тус олди, карнай-сурнай садолари остида келин-куёв, тўй болалар ва уларнинг яқинлари кутиб олиниб, тўкин дастурхон атрофига ўтқазилди. Давра тўрида ой-қуёш келин куёв порлаб турган бўлишса, зарбоф тўну бошларидаги олтиндек товланган саллалари билан тўй болалар кечанинг ҳақиқий шаҳзодаларига айланишди.

Унда келин ва куёвларнинг ота-оналари, яқин дўстлари сўз олиб, оила деб аталмиш муқаддас қўрғон остонасида турган ёшларга, тўй болажонларга бахт-саодат, ёрқин келажак тилашди. Мултиьқаҳрамонлар иштирокидаги чиқишлар айниқса болажонлар учун кўтилмаган совға бўлди. Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова тўй болалар билан суҳбатлашиб уларни шодёна билан табриклади. Фарзандларига бўлган бундай эътибор ва ғамхўрликдан уларнинг ота-оналарининг қувончлари чексиз бўлди.

Назира Рашидова, Бешбола маҳалласидан, тўй болаларнинг онаси;

Фарзандларим Зоиржон ва Тоиржонлар 2011 йилда тўғилган, ёлғиз онаман, улар тенги ўртоқларини суннат тўйлари ўтказилган пайтларда мен ҳам қачон шуларнинг тўйларини ўтказиб олар эканман деб ўйлардим. “Адолат” партиясига раҳмат, шу ташаббус билан чиқшганлари учун. Бугун фарзандларимнинг ҳам, ўзимнинг ҳам қувончим чексиз.

Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли сўз усталари, вилоятнинг санъаткорлари, раққосалар ижросидаги саҳаналаштирилган томошалар, дилрабо куй-қўшиқлар шўх рақсларга уланиб кетди.

Тўйга туёна билан деганларидек, ҳомийлар томонидан янги рузғор остонасида турган икки ёшга, тўй болаларга қимматбоҳо совғалар топширилди.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!