Аниқ мақсад сари қўйилган қадам


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Siyosiy o`quvlar
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаш ходимлари фаоллигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов иштирок этиб, ҳар бир ходимнинг иш фаолиятига эътибор қаратди.

Партия Бухоро вилоят Кенгаши томонидан бир қатор амалий ишлар бажарилди, фуқаролар билан ўқувлар ташкил этилди, мурожаатлар ўрганилди. Аммо ютуқлар қаторида камчиликларни ҳам эътиборга олиш лозим. Мавжуд муаммолар йиғилиш давомида таҳлил қилинар экан, шубҳасиз, уларни вақтида бартараф этиб бориш, ишга жиддий ёндашиш, масъулият билан фаолият олиб бориш борасида таъкидланди. Хусусан, Бухоро туман, Бухоро шаҳар Кенгашлари фаолиятига жиддий танқидий-таҳлилий фикр билдирилди. Айни қилиниши керак бўлган амалий ишлари хусусида таклифлар ва вазифалар қайд этилди.

- Олдимизда катта сиёсий жараён турибди. Бу Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловлардир. Биз партия ходимлари ва фаоллари ушбу жараёнда доим масъулият билан ёндашишимиз лозим, - дейди партия Когон туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева.  

Йиғилиш давомида сайлов жараёнларида фаол бўлиш, фуқароларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга эътибор қаратиш, уларни тарғибот-ташвиқотга кенгроқ жалб этиш масалалари тўғрисида айтиб ўтиди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!