Партиявий позицияни мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: СИРДАРЁ

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Сирдарё вилоятида “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда таъкидланганидек, оҳирги пайтларда Ўзбекистон демократик ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўймоқда. Халқимизнинг турмуш фаровонлигини тобора юксалтиришга хизмат қиладиган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга, қонун ижодкорлигини янада такомиллаштиришга, юртдошларимизнинг ҳаёт даражасини янада яхшилашга, атроф-муҳитга муносабатини, дунёқарашини тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилинмоқда. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайиши билан бирга, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари ҳам кенгаймоқда.

Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарход Ишонкулов таъкидлаганидек, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Чунончи, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади.

Эътироф этилганидек, жорий йил мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига сайловлар янгидан қабул қилинган Сайлов кодекси нормалари асосида ташкил этилади. Мазкур Кодексда, аввало, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча амалий механизмларини, сайлов қонунчилигини тизимлаштириш ва унификациялаш, сайлов ҳуқуқи нормалари иерархиясини таъминлаш, сайлов жараёни очиқлигининг кафолатларини кучайтириш имконини беради.

Ши билан бирга маърузачилар томонидан ушбу демократик тамойиллар асосида ташкил қилинадиган ва ўтказиладиган сайловлар бир томондан, шу мамлакатдаги фуқароларнинг давлат органларини тузиш ва давлат органлари ишида бевосита ҳамда реал иштирокини таъминласа, иккинчи томондан, тўғри ташкил қилинган демократик сайловлар натижасида фуқаро ва жамият манфаатига мос давлат органлари шаклланишида бевосида хизмат қилиши айтиб ўтилди. 

Сайлов фақат ҳокимият тузилмаларини ташкил этиш, уларга ўз вакилларини сайлаш билан чекланиб қолмай, у давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг энг муҳим усулларидан ҳисобланишига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Валижон ТЎЙЧИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

раис ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!