Нукусда кичкинтойлар учун тафаккур майдончаси фойдаланишга топширилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Мактабгача таълим – боланинг бутун келажагини белгилаб берадиган таянч таълим тарбия нуқтаси ҳисобланади. Жажжи ўғил-қизларимизнинг келажакда етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишишида болалар боғчаларининг ўрни ва у ерда оладиган таълим тарбиянинг аҳамияти катта.

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 27 сонли МТМда шахмат-шашка майдончаси ташкил этилди.

Мақсад, партиянинг «Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида ёш авлодда зукколик ва топқирлик каби фазилатларни камол топтириш, болажонларнинг ақлий қобилиятини ривожлантириш ва билим кўникмаларини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, мазкур МТМнинг тарбиячилари, ота-оналар, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Бу ерда тарбияланаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари шахмат-шашка майдончаси совға этилганидан беҳад хурсанд бўлишди.

Болажонларга қувонч бағишлаш ва уларнинг хурсандчилига шерик бўлиш мақсадида шу ернинг ўзида муассаса тарбияланувчилари орасида шашка мусобақаси ўйинлари ҳам уюштирилди. Ўйин давомида уғил-қизларнинг шахмат-шашка ўйинларига қизиқишлари, бу ўйинни яхши ўзлаштирганликлари яққол кўзга ташланди. Шашка майдончасидаги ҳар бир муваффақиятли юришни болажонлар олқишлаб туришди.

Мазкур муассасада тарбияланаётган жажжи кичкинтойлар ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этиш мақсадида боғча опаларидан ўрганган турли хил куй-қўшиқ ва рақсларини намойиш этиб иштирокчиларга бир олам завқ улашишди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий Кенгаши

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!