Сайловчилар билан мулоқотларда сайловолди жараёнлар тарғиб этилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: СИРДАРЁ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Сирдарё вилоятида ташкил этилган “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинардан сўнг “Обод маҳалла” дастури доирасида вилоятда ободонлаштирилаётган бир қатор маҳаллаларга Сиёсий Кенгаш раҳбарияти ва заҳирадаги депутатликка номзодларнинг ташрифи ташкил этилди.

Мақсад бўлғуси сайловга тайёргарлик жараёнларида сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш асносида юзада қалқиб турган баъзи муаммоларга ечим топиш, уларнинг фикр-мулоҳазалари, ўй-истаклари билан яқиндан танишиб шу асосда партиявий ишларни тизимли ташкил этишдан иборатдир.

Жумладан, Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов ва вилоят партия ташкилоти ходимлари, депутатлари, заҳирага олинган номзодлар иштирокида Гулистон шаҳрида жойлашган “Навбаҳор” маҳалласига ташрифлари чоғида айнан юқоридаги масалалар бўйича сайловчилар билан мулоқотлар олиб борилди.

Мулоқотлар чоғида ушбу маҳалла жорий йилда “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилганлиги маълум қилинди. Айни чоғда бу ерда қурилиш, ободонлаштириш ишлари авжида эканлигига баҳо берадиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини яққол кузатиш мумкин. Буни одамларнинг юз-кўзларидаги қувонч, кайфиятларидан ҳам илғаб олиш қийин эмас.

Шунингдек, партия вакиллари бир қатор маҳалла фахрийлари, илғорлар билан суҳбатда бўлиб партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари билан уларни таништириш баробарида муаммоларга ўз вақтида ва самарали ечим топиш, электорат манфаатларини муносиб тарзда ҳимоя қилиш эканлигини ҳам баён қилиб ўтдилар.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!