Депутат халқ орасида: депутат аралашгач, ечимини кутаётган масалалар ҳал бўлди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ёрмамат Холиёров ҳудудларда ўрганишлар олиб борди.

Хусусан, у Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида ижтимоий-иқтисодий объектларни кўздан кечирди. Тумандаги “Мустақилликнинг 10 йиллиги” МФЙда ўрганишлар олиб борди.

Мазкур маҳаллада жойлашган туман 13-умумий ўрта таълим мактаби филиалида депутатимиз бошчилигидаги ишчи гуруҳ аввал ҳам бўлган, умумий ҳолатни кузатган эди. Бино ўта ночор аҳволдалиги, ташқи ва ички фасадлари таъмирталаблиги, шунингдек, мактаб 60-йилларда 80 ўринга мослаштириб қурилган бўлиб, айни пайтда ўқувчи сони ошиб кетганлиги аниқланган. Табиийки, бу мазкур маҳалла учун янги мактаб қуришни тақозо этади.

Депутатимиз мазкур муаммони ўрганиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарган, айни пайтда маҳаллий ҳокимиятдан маблағ ажратилиб, 210 ўринли янги мактаб биноси қурилиши бошланган эди. Аммо, ажратилган маблағ қурилиш ашёларига етишмаётганлиги сабабли мактаб биноси қурилиши сустлашиб қолди. Депутатимиз туман прокуратураси ва туман ҳокимлиги мутасаддиларига мурожаат қилди, масалага ойдинлик киритишга муваффақ бўлинди. Туман молия бўлимидан яна 200 миллион миқдорда маблағ ажратилиб, янги ўқув йилига мактаб биноси битказилиб топширилиши режалаштирилди.

Депутатимиз бошчилигидаги ишчи гуруҳ тумандаги “Хўжасоат” ва “Обшир” МФЙларида ҳам бўлиб сайловчилар билан мулоқот олиб боришди. Аҳоли билан мулоқотлар жараёнида мазкур ҳудудларда ёз иссиқлигида узумзорлар сув танқислигидан нобуд бўлаётганлиги маълум бўлди. Айни кунда “Обшир” МФЙда 2167 киши, “Хўжасоат” МФЙда 12238 киши истиқомат қилиб, икки ҳудуднинг жами 2000 гектар очиқ ер майдони бор. Шундан 350 гектари томорқа хўжалиги майдони ҳисобланади. Томорқа учун бериладиган сув барча хўжаликни қамраб ололмаётганлиги сабабли қўшни Денов тумани Ҳазарбоғ каналидан сув қувурлари орқали сув олиб келиш зарурати бор. Депутатимиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилди, мутасадди раҳбарлардан фикр-мулоҳазалар олди. Муаммо юзасидан музокаралар олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан 3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит берилишига келишилди.

Депутат Шўрчи тумани сайловчилари билан ҳам учрашувлар олиб борди. “Лайлакхона” МФЙда яшовчи Э.Элмуродов электр тўловлари учун туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 1 миллион 560 сўм ноқонуний қарздорлик чиқарилганлигини айтиб, ушбу муаммони ҳал қилиб беришни илтимос қилди. Депутатимиз томонидан мазкур масалани туман прокуратураси билан ўрганиб чиқди ва қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланиб, бекор қилинди.

Тумандаги “Шалдироқ” МФЙда яшовчи О.Кенжаевнинг ҳам электр энергияси учун аввалдан тўлаб қўйган маблағини туман электр тармоқлари корхонаси тан олмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати мутахассислар ва МИБ ходимлари  иштирокида ўрганилиб, фуқаро фойдасига ҳал этилди.

“Қултепа” МФЙ ва “Ҳурлик” МФЙлардаги сайловчилар билан суҳбат жараёнида “Қултепа” ва “Ҳурлик” қишлоқларни боғловчи 8 км. узунликдаги автомобиль йўли таъмирталаб бўлиб, йўлни таъмирлаш учун ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Мазкур мурожаат депутатимиз ва туман ободонлаштириш бошқармаси ўртасида муҳокама қилиниб, йўлларни таъмирлаш туманнинг жорий иккинчи ярим йиллик иш режасига киритилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилояти кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!