Сайловларга пухта тайёргарлик юқори самарадорлик омили


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: ТОШКЕНТ вил.

Бугун, партиямизнинг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Чирчиқ шаҳар ҳокимиятида “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлар, партиянинг фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров олиб борди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаровга сўз берилди. У “Сайловларга пухта тайёргарлик юқори самарадорлик омили” мавзусида нутқ сўзлади.

Таъкидлаганидек, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлат органларини шакллантириш жараёнини янада демократлаштириш сиёсати сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича тўпланган тажриба, замонавий халқаро сайлов стандартларини ва сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда сайлов тизимининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда, партия тизимларида ишни пухта ташкиллаштириш, партия кадрлари ва фаолларининг мақсадли фаолият кўрсатишлари, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш “Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлигига тадбир иштирокчиларининг эътиборини қаратди.

Наримон Умаров давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида тўхталиб ўтган танқидий фикрлари нечоғлик ҳақиқат эканлигини баён этди.

Масалан 2015-2018 йиллар давомида юқори палата томонидан 140 та қонун маъқулланган бўлса-да, аксарият қонунларнинг маъно-мазмуни Сенатда кўриб чиқилганидан сўнг сезиларли даражада ўзгармаган. Парламент назорати доирасида аниқланган тизимли муаммоларни умумлаштириб, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларга оид қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича аниқ, асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишлари қониқарли эмас. Шу боис, хорижий давлатлар парламентлари ва халқаро ташкилотлар билан кўпқиррали, самарали ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришни тақазо этади.

Таъкидланишича, жойлардаги маҳаллий Кенгашлар депутатларининг профессионал савияси, ҳуқуқий саводхонлиги, уларнинг депутатлик фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш кўникмалари бугунги кун талаблари даражасида эмаслиги қайд этилди.

Семинарда ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этётганлиги эътироф этилди. Бугунги кунда хотин-қизлармизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш, гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатига жаҳон ҳамжамияти, жумладан, БМТ, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каби нуфузли халқаро ихтисослашган муассасалар томонидан юқори баҳо берилмоқда.

Тадбир якунида Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари томонидан партиянинг ҳар бир лойиҳасини ўз ҳудудида жорий этиши, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш орқали халқ ишончи ва сайловчилар эътиборига сазовор бўлиши, фаол депутатлар тажрибасини оммалаштириш, ҳамда уларнинг ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши муҳимлиги таъкидланди. Иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!