Салоҳияти юксак авлод


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

Мамлакатимизда ёшларнинг юксак салоҳиятли, маънан бой, ақлан ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларига катта эътибор қаратилган бўлиб, бу борада белгиланган вазифаларни барчамиз дилдан ҳис қилган ҳолда бажармоғимиз лозим. Зеро, ватанимизнинг ва жамиятимизнинг келгусидаги тараққиёти, нуфузи айнан ёшларимизнинг қўлида.

Бугун мана шундай юрт ривожи ва истиқболига ҳисса қўшишни ўзининг олий бурчи деб биладиган ёшлар шаҳримизда ҳам талайгина. Фақат уларга ўз вақтида ва тўғри йўл кўрсатилса келажакда етук ва керакли мутахассислар бўлиб етишишларига шубҳа йўқ. Лекин бугун орамизда ўз ўрнини топишга қийналаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, боқувчисидан айрилган ёшлар ҳам борки улар бизнинг кўмагимизга муҳтож. Биз айнан шу мақсадда шаҳримиздаги жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда мана шундай ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий ва маънавий аҳволини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб бормоқдамиз. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши, прокуратура, ИИБ, хотин-қизлар ва бошқа жамоат ташкилотларининг мутасаддилари ҳамкорлигида маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан давра суҳбатлари, тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Албатта бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бугун юртимизда уларнинг яхши яшашлари, муносиб таълим-тарбия олишлари йўлида олиб борилаёган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, қолаверса уларни ҳам жамиятнинг фаол ёшларига айлантиришдан иборат.

Шунингдек, бугунги кундаги долзарб масалалардан бири, бу ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила мустаҳкамлиги ва муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилишдир. Шу мақсадда ҳам шаҳримиздаги “А.Темур”, “Гўзалкент”, “Оқ олтин” МФЙларида маҳалла ёшлари ва ёш турмуш қурган оилалар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилиб, унда ҳозирги кунда ёш оилаларимиз ўртасида бўлаётган ажримларни олдини олишда оиладаги носоғлом муҳитни яхшилаш, оила мустаҳкамлигини таъминлашда оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳам бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири. Шу мақсадида “А.Темур”, “Гўзалкент” МФЙларида профилактика инспектори З.Омонов, маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирокида ёшлар билан ўтказилган давра суҳбатларида ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, яъни уларни дарслардан сўнг тўгаракларга, қўшимча машғулотларга жалб этиш, жиноятчиликка мойиллиги бўлган ёшлар билан кўпроқ иш олиб бориш, ёшларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари нималарга олиб келиши мумкинлигини тушунтириш лозимлиги таъкидланди.

Шаҳримиз ёшларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишларини йўлга қўйиш, маънавий, сиёсий, ҳуқуқий жиҳатдан етук бўлишларини таъминлаш борасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, ўтказилаётган турли тадбирлар, кўрик-танловларнинг аҳамияти жуда катта деб ўйлайман.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, бугун юртимизда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг яхши яшашлари йўлида берилаётган имкониятлардан шаҳримиздаги ёшлар ҳам унумли фойдаланадилар. Шу орқали келажакда кўплаб ютуқларни қўлга киритадилар. Ёшларимизнинг ўз йўлларини топишларида бизнинг ҳам озми-кўпми ҳиссамиз борлиги бизни қувонтиради албатта.

Умида ШАРИПОВА,

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!