Фаоллик фаолиятимизга хос


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: САМАРКАНД

Бугунги кунда сиёсий партияларнинг ҳаётимизнинг барча соҳаларини демократлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, унинг изчиллиги ва самарасини таъминлашдаги фаолияти юксалиб, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ошиб бормоқда. Юртимизда сиёсий партиялар ривожига, уларнинг жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишига катта эътибор қаратилаяпти. Бу эса сиёсий партияларни ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларига янада чуқурроқ масъулият билан ёндашишга ундамоқда.

Айнан шу мақсадда бугун Каттақўрғон шаҳридаги 11-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Мақсадимиз — ислоҳотларда фаол иштирок этиш” мавзусида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Адлия бошқармаси, партия Сиёсий Кенгаши раиси ўрнибосари Ф.Ишанкулов, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, “Аёллар” қаноти, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган семинарда асосий эътибор мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари ва заҳирадаги депутатликка номзодларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда партия фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб олишга қаратилди.

Семинарни кириш сўзи билан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бабабекова очиб берар экан сайловлар йилида ҳар қачонгидан ҳам унумлироқ, барча имкониятларни ишга солган ҳолда ишлаш лозимлигини, бу эса ўз навбатида, кун тартибимизда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, партиямизга хайрихоҳлар сафини кенгайтириш, электорат ишончини мустаҳкамлашдек вазифалар турганидан далолат беришини эътироф этди. Демак, айни масалага амалдаги сайловлар йилида янада эътиборли бўлишимиз лозим. Чунки, қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масаласи Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий ҳамда мафкуравий фаолиятининг бош мақсади қилиб белгилаб олинган. 

Шундан сўнг вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлатириш масалалари хусусида сўз юритди.  

— Хотин-қизларимизнинг сиёсий фаоллигини юксалтириш-фуқаролик жамиятининг ривожига асос бўлади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт. Хотин-қизлар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш долзарб масала. Партиянинг “Аёллар қаноти”га бу борада катта масъулият юклайди. Бугун жамиятнинг қайси бир соҳасини олмайлик ўзининг фаоллиги билан уша соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, жўшиб меҳнат қилаётган аёлларимиз талайгина, бизнинг вазифамиз, шундай хотин-қизларга ўзларининг орқасидан бошқаларни ҳам эргаштира олишлари учун имкон яратиш. Мен хотин-қизларимиз орасида ана шундай лидер аёлларнинг кўпайишини, улар ўзларининг амалий ишлари орқали жамиятимиздаги ҳаётда қийналган, кам таъминланган аёлларнинг ҳаётига ёруғлик олиб киришларини ва жамиятимизда кечётган ислоҳотларда ўз сиёсий фаолликларини кўрсатишларини истардим, - дейди ўз сўзида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова.

Анжуманда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов ҳам сўзга чиқиб Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати йигирманчи ялпи йиғилишидаги нутқларидан келиб чиқиб хотин-қизларга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида тухталиб ўтди, шунингдек, бу йил сайловлар йили эканлиги, албатта ушбу сиёсий жараёнларда ўз самарали меҳнатлари билан Каттақўрғон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожида муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этишини таъкидлади.

Партия Сиёсий Кенгаши раиси ўрнибосари Фарҳод Ишанкулов бу йил сайловлар йили эканлигини, бу жараёнлар сиёсий куч аторфига бирлашган барчага бирдек масъулият юклашини, шиддат билан ўтаётган даврда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари ва қатламларининг турмуш сифати ва даражасини оширишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриш, бу борада қабул қилинган қонунлар, қарорлар, давлат дастурлари ижросининг жойларда бажарилиши устидан назорат қилиш, қолаверса, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тарғибот – ташвиқотлар ёки ижтимоий-сиёсий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда мажлисбозликдан қочиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, сайлов натижалари сиёсий партиялар фаолиятига бериладиган баҳо ҳисобланади. Сайловларда яхши натижа кўрсатиш ва вакиллик бошқарув органларида имкон қадар максимал ўринларни эгаллаш учун эса пухта ва жиддий ҳозирлик кўриш талаб этилади. Шу мақсадда партия 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқди ва зарурий вазифалар белгиланди.

Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Семинар якунида партиянинг Каттқўрғон шаҳар Кенгаши қошидаги “Истеъдод клуби” аъзолари ўз иқтидор ва салоҳиятларини залдагиларга намойиш этишди, улар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, жозибадор куй-қушиғи-ю, маъно-мазмунга бой шеърлари иштирокчиларда ўзгача таассурот уйғотди. Истеъдод клубининг фаол ёшларига партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Шу куни тадбирлар доирасида шаҳар ҳудудида жойлашган ҳибсхонадаги хотин-қизлар билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Лола САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!