Онлайн: Наримон Умаров: “Мулоқотлар орқали омма орасига кириб борамиз”


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти
Viloyat: Тошкент шаҳар

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилмоқда.

Семинарда партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров сўзга чиқди. У ўз нутқида олдиндаги сайлов жараёнларида партияларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлади.

“Бу борада жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида юқори натижаларга эришишимизда аҳоли билан ўтказиладиган сиёсий-ҳуқуқий мазмундаги учрашувлар катта аҳамиятга эгадир. Албатта, юзма-юз мулоқотлар омма ичига янада кенгроқ кириб боришимизда, уларга қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тезкорлик билан етказишимизда катта замин яратади” – деди партия раиси.

Маълумки, амалдаги қонунчилигимизга асосан, жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар ўтказилади. Ҳозирда ушбу сайловларнинг қонуний, адолатли ва шаффоф ўтиши, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатланиши, энг муносиб номзодларнинг депутатликка сайланиши учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида Олий Мажлис палаталари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинганлигига барчамиз гувоҳ бўлдик.  Яқинда ушбу Кодекс расмий эълон қилинди ва кучга кирди. Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўлланган дастлабки мурожаатномасида янги кодекснинг қабул қилиш ғояси ва зарурати ҳақидаги фикрлар қайд этилган эди.  

Қабул қилинган сайлов кодекси нормалари асосида олдиндаги сайловларга жиддий тайёргарлик кўриш, кўрсатилаётган номзодларни халқ ичига олиб кириш, улар ўртасида учрашувлар ташкил қилиш энг муҳим вазифалардан биридир. Бу билан сайловолди дастуримизнинг мазмун-моҳиятини аҳоли онгига чуқурроқ сингдириш ва партиямиз нуфузини янада оширишга эришиш мумкин.

Бу жараёнда сайловда кутилаётган натижаларга эришиш учун  партия кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, масъулиятни ошириш, сайловолди тайёргарликни кучайтириш даркор.

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!