Вакиллик органларида аёллар сафини ошириш юзасидан келишув имзоланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти

 

Бугунги кунда жамиятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг самарали ҳаётга тадбиқ этилишида сиёсий фаоллик, ташаббускорлик кўрсатиб келаётган аёлларимизнинг ҳам ўрни ортиб бормоқда. Шу боисда бугун жамиятимиздаги фаол аёллар сафини кенгайтириш уларга муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиб бериш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг устувор вазифа ҳисобланади.

Жумладан, жорий йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида аёлларнинг ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, сиёсий партиялар сафига билимли, ташаббускор ва ташкилотчи аёлларни жалб этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга танқидий баҳо берилиб, бир қатор вазифалар белгиланди.

Бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Ўзбекистон “Адолат” СДП билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари учун 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш юзасидан йўл харитасини имзолаш бўйича ўтказилган тадбирда ҳам юқоридаги каби мақсад ва вазифалар илгари сурилд.

Ўтган қисқа даврда хотин-қизлар борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 2 та қарори, Ҳукуматнинг 6 та қарори ва 4 та фармойиши қабул қилинди ҳамда улар асосида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланмоқда. Бу борада тизимли ишларнинг амалга оширилиши натижасида бугун юртимиздаги турли корхоналарда ишлаётган раҳбар аёллар сони ҳам ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич 2017 йили 44,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 45,3 фоизга етган.

Жумладан, бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоларининг ҳам 49 фоизини аёллар ташкил этади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳамда вилоят, шаҳар-туман кенгашларида фаолият олиб бораётган депутатларининг 28 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этмоқда.

Бугун имзоланган йўл харитасидан мақсад Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари учун жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда Парламент депутатлигига номзодларни тайёрлаш ва 2019 йилги сайловларда хотин-қизлар томонидан номзод кўрсатилишини 50 фоизгача етказиш ва депутатлар орасида уларнинг улушини 30 фоиздан кам бўлмаслигига эришишдан иборат.

Тадбир доирасида белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор таклифлар ўрганиб чиқилиб галдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!