Рўйиддин Раупов: мақсадимиз — аёл номзодларни кўпайтириш


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: КАШКАДАРЁ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 21 июнь куни бўлиб ўтган йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқи билан танишдим. Маърузада жамият ҳаётининг барча соҳалари қамраб олингани эътиборимни тортди.

“Халқ билан доимий ва тизимли мулоқот асосида умумий сони 33 миллиондан ортиб бораётган аҳолимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида янги қадамлар қўйилмоқда” –деди Президентимиз.

Ҳақиқатдан ҳам бугунги шиддаткор замонда ҳаётимиздаги улкан миқёсдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда миллий парламентимизнинг фаолияти ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Маърузада жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида бир қатор вазифалар кўндаланг қўйилди.

“Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш кераклиги ҳақида билдирган фикрлардан жуда таъсирландим. Бугунги кунда юртбошимиз алоҳида эътироф этганларидек, халқ хўжалигининг барча тармоқларида хотин-қизлар фаол ва ташаббускор. Оилада эса меҳрибон она. Биз “Адолат”чилар бу йилги бўлиб ўтадиган сайловларда Президентимиз кўрсатмаларига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга хотин-қизлардан кўпроқ номзодлар кўрсатиш тадоригини кўраяпмиз. Бунинг учун ҳозирданоқ ишни бошлаб юбордик. Сафимизга билимли, ташаббускор ва ташкилотчи аёлларни жалб этиш, уларнинг ижтимоий ҳамда сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор беряпмиз.

Айни пайтда партиямизнинг вилоят Кенгашида 29 592 нафар аъзоларимиз бўлса, шуларнинг 13 500 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Партия вилоят Кенгаши фаоллари ва Аёллар Кенгаши масъуллари вилоят хотин-қизлар қўмитаси жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида шу кеча-кундузда хотин-қизларимизнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш учун кенг қамровли юзма-юз мулоқот шаклидаги ташвиқотни бошлаб юбордик.

Мен партия вилоят Кенгаши раҳбари ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сифатида Президентимиз маърузаларини аҳоли орасига кенг тушунтиришга жиддий эътибор бераяпман. Ҳозиргача партия фаоллари ва депутатлик гуруҳимиз аъзолари билан Қарши шаҳридаги “Хонтепа”, “Кунчиқар”, “Зоғза”, “Истиқлол”, “Маҳаллот” маҳаллалари аҳолиси ва тиббиёт коллежи, шаҳар тиббиёт бирлашмасида шу мавзуда учрашувлар ташкил этдик. Бундан ташқари, партиянинг шаҳар, туман ташкилотлари ва маҳаллий Кенгаш депутатларимиз ҳам Президентимиз маърузаларида илгари сурилган ҳаётий долзарб масалаларни фуқароларга  тушунтиришяпти.

Президентимиз маърузаларида ўта долзарб масалалар тилга олиб ўтилганлигини яна бир бор қайд этмоқчиман. Шу билан бирга уларнинг ечимлари хусусида ҳам аниқ-тиниқ фикрлар билдирилган. Биз ушбу топшириқларни бажариш учун барча чора-тадбирларни кўрамиз.

Рўйиддин РАУПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят

Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!