Ислоҳотларда томошабин эмас, иштирокчи бўлайлик!


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Муносабат
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон, Бухоро ҳамда Вобкент туман Кенгашлари томонидан сайловчилар, партия фаоллари иштирокида “Мақсадимз – ислоҳотларда фаол иштирок этиш” мавзусида семинар ташкил этилди.  

Семинар доирасида сўзга чиққанлар дастлаб бугунги кунда мамлакатимизда рўй бераётган муҳим сиёсий янгиликлар ҳамда қабул қилинаётган қарор, фармонлар ҳақида тушунча бериб ўтишди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Карим Бобомуродов жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловда ҳар бир маҳалла фуқароси фаол иштирок этиши, ҳар қандай сиёсий жараёнларда ташаббус кўрсатиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, фуқаролик позициясидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг сайлов жараёнида овоз бериш тартиби ҳамда ундаги фаол иштироки бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

— Ислоҳотларда фаол иштирок этиш бизнинг сиёсий жараёнлардаги ўрнимизни белгилаб беради. Ҳуқуқий-сиёсий билимимизни, саводхонлигимизни шакллантириб, ташаббускор бўлишда хизмат қилади, - дейди Шофиркон туман “Хўжа Ориф” МФЙ фуқароси Жўрабек Ашуров, – ташкил этилган бугунги тадбир ҳам айни шу борадаги фикр ва дунёқарашларимизни кенгайтирди.

Семинар давомида аҳолининг маънавий оламини бойитиш, ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, қўйилган номзодлар томонидан тарғибот ишларини ташкил этиш билан боғлиқ қатор таклифлар билдирилди. Фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган тадбир барчани фаолликка чақирди.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шофиркон туман Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!