Янги қирраларнинг кашф этилиши учун асос


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: БУХОРО

Бугун юртимизда биз ёшларнинг қобилиятларимизни ва имкониятларимизни қўллаб-қувватлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Барча соҳаларда имтиёзлар яратилмоқда. Жумладан, мен ҳам тенгдошларимга эргашиб, ўзимнинг кичик бўлса-да, тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Камоллиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтини битиргач, туманимизда тикувчилик ҳамда дизайнерлик фаолиятимни давом эттириб келяпман. Хозирда сифатли ва ҳамёнбоп болалар кийимлари коллекциясини яратиш учун изланишдаман.

Президентимиз бугунги кун фарзандининг нақадар кучли, билимли ва ташаббускор бўлиши лозимлиги тўғрисида таъкидлар экан, шубҳасиз, бу ҳар биримиз учун амалий шиорга айланиши лозимлигини англадик.

 “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан бугунги кунга қадар 692 миллиард 400 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 25 мингга яқин янги иш ўрни яратилгани, республикамиз бўйича 125 та “Ёшлар меҳнат гузари”, 19 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази фойдаланишга топширилгани Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди учун имкониятлар кўламини кенгайтирди.

Тенгдошларимнинг турли давлат мукофотлари билан эътироф этилаётганлиги ҳам шунчаки эмас. Бу уларга билдирилаётган ишончнинг юз карра тасдиғи экан, ҳар биримиз берилган ишончга масъулият ҳисси билан қарашимиз даркор.

Нилуфар ШОМУРОДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жондор туман Кенгаши

“Ёш адолатчилар”қаноти фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!