МЕНДА ТАКЛИФ БОР: ОАВ фаолиятини такомиллаштиришда нималарга эътибор қаратиш керак?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

Кейинги йилларда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш, соҳани малакали журналист кадрлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни кунда оммавий ахборот воситаларининг барча турлари, жумладан, телевидение, радио, газета ва журналлар, интернет журналистикасини ривожлантириш, холислик ва тезкорликни таъминлаш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Моддий техника базаси яхшиланди. Фаолиятим газета билан боғлиқ бўлганлиги учун босма нашрларни яхшилашга доир айрим фикр-мулоҳазаларни билдирмоқчиман.

— Газетанинг мазмуни ва сифатини яхшилаш, унинг ўқишли, ранг-баранглигини таъминлаш мақсадида таҳририятларни мутахассислар билан етарли даражада таъминлаш. Айни кунда жуда кўп таҳририятларда бошқа турли соҳадаги мутахассислар фаолият юритмоқда.

— Таҳририят ходимларининг малака ва маҳоратларини ошириш мақсадида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва бошқа тегишли университет ва институтлар қошида малака ошириш курсларини ташкил этиш ва тизимли равишда таҳририятлардаги ҳар бир ходимни йилида бир марта ўқишларда қатнашишларини таъминлаш.

— Янги ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети туман (шаҳар)лар газета таҳририятлари билан шартнома тузган ҳолда шу соҳада фаолият юритаётган ўрта махсус кадрларни олий таълимда ўқишларини давом эттириб, журналистика бўйича малака ва кўникмаларини оширишларида ёрдам бериш.

— Газеталарни иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида газета харажатлари, жумладан, иш ҳақи, ижодий жамоани рағбатлантириш ва газетани чоп этиш борасидаги харажатларни  бюджетдан қоплаш.

— Очиқлик, ошкораликни таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) газеталарини ҳудудий ҳокимликлар муассислигидан чиқариб, бевосита ҳудудий вилоят ҳокимлиги муассислигига ўтказиш лозим, деб ҳисоблайман.

Ҳилола ЭРГАШОВА,

партия фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!