Депутат халқ орасида: бир мурожаат изидан


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: Тошкент шаҳар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматов ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари пойтахтимиздаги “Шайхонтоҳур” маҳалласида бўлишди.    

Ишчи гуруҳ аъзолари фуқаро Светлана Катляр мурожаатига асосан 35-кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Мутасаддилар  объектга тегишли ҳужжатлар нусхасини бир ҳафта ичида тақдим этишини таъкидлашди.

Ушбу масала бўйича депутат У.Саматов Шайхонтоҳур туман хокимлигининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосарига мурожаат этди. Маълум қилишларича, туманда тузилган комиссия ўз хулосасини фуқарога етказади.

Халқнинг талаб-истакларини тинглаш ва муаммосини ҳал этиш – депутатларимизни доимий равишда ўйлантирадиган вазифа. Бироқ, бу жараёнда нафақат депутат, балки тегишли мутасаддилар ҳам масъулиятни хис этсалар, айни муддао.

 Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!