Муҳиба Бабабекова: янги қарор вазифаларимизга ойдинлик киритди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

Энг улуғ, энг азиз байрам – истиқлолимизнинг йигирма саккиз йиллиги тобора яқинлашиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори олиб борилаётган тайёргарлик ишларига янгича маъно ва мазмун бағишлади.

Қарорда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган шиорни асосий ғоя сифатида белгилаб, тарғибот-ташвиқот дастури ишлаб чиқиш, унда Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва руҳи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ёзилган. Халқимизнинг турмуш даражасини, онгу тафаккури, сиёсий, ҳуқуқий, маданий савияси ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича қилинган ишларни аниқ далил ва мисоллар, чуқур илмий таҳлиллар асосида жамоатчиликка етказиш лозимлиги белгилаб қўйилган.

Ўйлаб қарасак, ўтган 27 йил мобайнида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида халқаро муносабатларнинг фаол иштирокчисига айланди. Дунёнинг тараққий топган давлатлари билан бўйлаша бошладик.

Мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларида обдонлаштириш, бунёдкорлик ва қурилиш  ишлари олиб борилиши натижасида замонавий ва кўркам турар жойлар, савдо мажмуалари, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда, буларнинг барчаси аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилмоқда. Ёшларнинг таълим олиши, ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бунинг натижаси ўлароқ, деярли ҳар куни, илм фан, спорт соҳаларида муваффақиятга эришаётган ёшларни кўрганда, уларнинг шарафига давлатимиз мадҳаяси янграётганидан, байроғимиз кўкларга кўтарилаётганидан кўнглимиз фахрга тўлади. Шундай обод, осмони мусаффо, кенг имкониятлар мамлакатида яшаётганимиздан ифтихор ҳиссини туямиз. Шу сабабли Ватан истиқлолининг ҳар онига шукрона келтириб яшаймиз.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!