Танқид ва таҳлил ютуқларга бошлайди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: АНДИЖОН

Йилнинг ўтган даврида андижонлик партиядошларимиз фаолиятида сезиларли ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга йўл қўйилди. Айрим туман кенгашлари томонидан сафимизга янги аъзолар қабул қилиш, партия лойиҳалари асосида иш ташкил этиш ва белгиланган вазифаларни бажаришда оқсоқлик кузатилди. Баъзан партиявий тадбирлар номигагина ташкил этилганини қандай баҳолаш мумкин?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида биринчи ярим йиллик якунлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилиш айни шу масалага қаратилди. Таъкидлаганидек, бугун бошқа соҳалар қатори сиёсий майдонда ҳам ўзига хос ижобий рақобат муҳити мавжуд. Ҳар бир сиёсий партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш баробарида жамоатчилик орасида ўз ўрнини яратмоқда. Шунга қарамай Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Булоқбоши туман кенгашларида қатор кўрсаткичлар ортга кетгани, Андижон туман кенгашидан ташқари бирон бир туман янги аъзолар қабул қилиш бўйича белгиланган режани бажармаганини қандай баҳолаш мумкин? Маҳаллий кенгаш депутатлари сессияларга аввалги йилдагига нисбатан кўпроқ - 6 та масала киритган бўлсада, бу қониқарли эмас. Негаки ҳудудларда ечимини кутаётган қатор муаммолар турибди.

— Ютуқлар ўзимизники, биз кўпроқ камчиликларни бартараф этиш хақида ўйлашимиз керак, -дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мўминов - Шу сабаб бугунги йиғилиш танқидий руҳда ўтди. Сайловлар йилида ҳар бир туман кенгаши ўз ўрнини яратиши, жамоатчилик орасига чуқур кириб бориши лозим. Акс ҳолда бизга бўлган ишонч камаяди ва сайловларда кутилган натижага эриша олмаймиз.

Йиғилиш якунида олдинда турган долзарб вазифалар муҳокама этилди. Уларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!