Пленум қарори ижрода: Қашқадарёда 91 нафар киши ишга жойлашди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: КАШКАДАРЁ

Жамиятимизни тубдан янгилашда фуқаролар бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу хайрли ишга Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари ҳам катта ҳисса қўшиб келишаётир. Сиёсий кучнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида одамларнинг ижтимоий ҳимояси ва ҳуқуқларини тиклаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу борада партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” ташаббуси билан фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳам мақтовга лойиқ.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят партия ташкилотлари 91 нафар фуқарони ишга жойлаштиришга эришди. Бу албатта шунча хонадонда ижтимоий муаммо бартараф  этилиб, фаровонлик таъминланганлигини ҳам кўрсатади.

Партия вилоят Кенгашига ҳар куни кўплаб юртдошларимиз турли масалаларда мурожаат қилиб келишаяпти. Уларнинг орасида иш билан таъминлашга ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар ҳам бор. Энг асосийси, умид билан ташриф буюраётган ҳар бир фуқарони  партия фаоллари тинглаб, суҳбатлар ўтказиб, қўлларидан келган ёрдамни аяшмаяпти. Ўз навбатида одамларнинг “Адолат” СДПга бўлган ишончи ортяпти.

- Кўнгил кўнгилдан сув ичади, деган ҳикматни ҳар доим қадрлашимиз керак экан. Мен анча йиллар ишсизликдан қийналган эдим. Ишга жойлашиб олишимда амалий ёрдам беришларини сўраб турли идораларга мурожаат қилдим. Афсуски, жўяли жавоб ололмадим. Шу муаммо ечимида 2019 йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашига мурожаат қилган эдим. Партия фаолларининг ташаббускорлиги, тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июнь куни Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлимига ўз мутахассислигим бўйича ҳамшира сифатида ишга жойлашдим - дейди биз билан суҳбатда Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалласида умргузаронлик қилаётган Шаҳло Пўлатова.

- Жорий йилнинг 6 июнь куни партиянинг Қарши шаҳар Кенгашига иш масаласида кўмак кўрсатишларини сўраб, мурожаат қилгандим. Парвардигорнинг иноятисиз ҳеч нарса содир бўлмайди. Кутилмаганда Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар Кенгаши аъзолари ёрдам қўлини чўзишди. 17 июнь куни Қарши шаҳридаги 18-умумтаълим мактабига инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ишга жойлашдим -дейди Мунира Ҳайитова мамнуният билан.

- Ишсизликдан бошим қотиб, нима қилишимни билмай овораи сарсон эдим. Тўғриси, ёрдам сўраб кўпгина ташкилотларга мурожаат қилдим, натижа бўлмади. Шу йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрисабз шаҳар Кенгашига ариза топширгандим. Муаммо ечим топди. “Адолат”чилар аралашуви ва менга тўғри йўл-йўриқ кўрсатганликлари эвазига 19 июнь куни Микрокредитбанкнинг туман филиалидан кредит олиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтдим ва ишбилармонлик фаолиятимни бошладим. Иссиқхона қуриб, халқимиз дастурхонини сабзавот маҳсулотларига тўкин қилишга ҳисса қўшаман - дейди Ипак йўли маҳалласида яшовчи Ферузбек Убайдуллаев.

Дарвоқе, партия аралашуви билан Яккабоғ туманидаги “Яккабоғ” МФЙнининг Чинобод кўчаси 14 уйда яшовчи Сумбула Бобомуродова жорий йилнинг 10 март куни туман тиббиёт бирлашмасида, Миришкорлик Актам Ҳайдаров эса йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида, Мубораклик Гулнора Эшбоева эса 1 апрель куни партиянинг туман Кенгаши кўмаги билан “Тонг”  МФЙда муқим иш жойига эга бўлдилар. Биз партиядан кўмак олган қайси фуқаро билан суҳбат қилмайлик, фақат Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари шаънига миннатдорчилик сўзларини эшитдик.

Дарҳақиқат, айни пайтда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланаётган 91 нафар фуқаронинг барчаси бугун зориқмай, фаровон умр кечиришаяпти. Демак, партиядошларимизнинг саъй-ҳаракатлари зое кетмабди. “Адолат”дан нажот топаётганлар сони эса кун, соат сайин ортиб бораётир.

Комил  САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!