Қаламни тишида тутиб, расм чизди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: САМАРКАНД

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши, туман тадбиркор аёллар уюшмаси, Халқ таълими бўлими, Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ўз уйида якка тартибда таълим олаётган ногиронлиги бўлган ўқувчилар ўртасида тасвирий санъат йўналиши бўйича “Мафтункор ранглар олами” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда 18 нафар иқтидорли, сурат чизишга ҳавасманд болалар иштирок этди. Меҳмонлар эътиборига табиат, турли жанрларда чизган суратлар, ногиронлар жамияти қошида ташкил этилган “Ҳумо” миллий маркази аъзолари томонидан ясалган қўғирчоқлар намойиш қилинди.

Айниқса, Испанзанинг “Сатанг” маҳалласида яшовчи, қўл-оёғи ногирон бўлган, томошабинлар кўз ўнгида тишида қалам билан расмлар чизаётган 13 ёшли Ойнура Мансурованинг ижодини кузатган кишиларнинг кўзларидан шашақатор ёш оқди. Ҳаётда соғайиш умиди билан яшаётган Ойнурани тўпланганлар гулларга буркашди. Якунда 66-мактаб ўқувчиси Ойнура Мансурова биринчи ўринга лойиқ, деб топилди.

Иккинчи ўрин 13-мактаб ўқувчиси Жаҳонгир Шомуродовга, фахрли учинчи ўрин эса Мухлиса Улашоваларга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга партиянинг туман Кенгаши раиси Зоҳида Элмуродова, туман ногиронлар жамияти раиси Қ.Қодировлар фахрий ёрлиқ ва совғаларни топширдилар.

Жасур МАМАДАМИНОВ,

партия фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!