ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппаратида партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров ҳамда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш Миссияси(ЭБМ) делегацияси раҳбари-сайловлар бўйича департамент бошлиғи Александр Шлык, Сайловлар бўйича маслаҳатчи Ульви Ахундлу, ЕХҲТнинг Парламент ассамблеяси дастурлари бўйича ходими Фарима Дафтари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, партия Марказий аппарати бўлим мудирлари Фазлиддин Зияев ва Гулруҳ Агзамова иштирок этди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров делегация аъзоларига партия ва унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, депутатларнинг қонун ташаббускорлиги ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик корпуслари фаолияти тўғрисида ахборот берди.  

Шунингдек Наримон Умаров партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Экспертлар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сииёсий майдондаги ўрни, партия томонидан илгари сурилаётган ғоя ва мақсадлар, шунингдек уларни амалга ошириш усуллари тўғрисида ҳам кенг тушунчага эга бўлдилар. Учрашув давомида барча саволларга асосланган ва конструктив жавоблар берилди.

Учрашув сўнггида ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари Ўзбекистон  “Адолат” СДПнинг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлардаги иштироки бўйича тақдим этилган маълумотлар учун миннатдорчилик билдиришди.

Учрашув дўстона руҳда ўтди.

Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!