Депутат сўровига жавобан...


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: Тошкент шаҳар

Бугунги кунда партия лойиҳалари орасида “Адолат қонун устуворлигида” лойиҳаси амалдаги ижроси кутилган натижаларни бераётгани билан аҳамиятлидир. Хусусан, ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Учтепа туман Кенгашида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.

Туман Кенгашида депутатлар ва фаоллардан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллаларда уйма-уй юриб, муаммоларни ўрганишга эътибор қаратишмоқда. Яқинда депутат Фахриддин Абдусаломов “Ватанпарвар”, “Боғобод”, “Ватан”, “Нуробод” ва “Ҳамдўст” маҳаллаларидаги ўрганишлари асосида туман Ободонлаштириш бўлимига депутатлик сўровини юборди.  

Унда мазкур маҳаллаларнинг ички йўллари носозлиги, йиллаб таъмирдан чиқмаганлиги, кесилган шох-шаббалар ўз вақтида олинмаганлиги, ариқлар чиқиндилар билан тўлалиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари тумандаги “Ватан” маҳалласи ҳудудидаги Ширин кўчасининг автомобил қатнов қисмини ён томонидан пиёдалар ва велосипед учун мўлжалланган йўлакларнинг таъмирлаш ишлари охирига етмасдан ташлаб қўйилган. Бу эса бир неча ойдирки, аҳолига ноқулайликларни  туғдираётгани баён қилинган.

Депутатнинг сўровига жавобан, мутасадди ташкилот ҳолатга масъулият билан ёндашди. Унга кўра, туман Ободонлаштириш бошқармасидан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишчилар жалб этилган бўлиб, ҳозирги кунда “Ватанпарвар”, “Боғобод”, “Ватан” маҳаллаларида дарахтларга шакл бериш, мавзе ҳудудининг санитар ҳолатини тартибга келтириш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, “Ватан” маҳалласидаги  Ширин кўчасининг автомобиль ҳаракатланувчи қисмининг  пиёдалар ва велосипед йўлакчаларини таъмирлаш ишлари “Узавтойўл” Давлат қўмитасининг “Трансйўлқурилиш” ДУК томонидан амалга оширилаётгани маълум қилинган. Ширин кўчасидаги созлаш ишлари жорий йилнинг 15 июлигача тугатилиши кўрсатилган.   

Айтиш жоизки, депутатлик сўровларига мутасаддилар ўз вақтида жавоб қайтариши, муаммога ижобий ечим топилиши партия лойиҳасининг энг катта ютуғидир. Бажарилаётган амалий иш эса халқ фаровонлиги  йўлидаги эзгу ҳаракатдир.   

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!