Сиёсий ва ҳуқуқий фаоллик юксалтирилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ХОРАЗМ

Партиянинг Хоразм вилоят ташкилоти томонидан Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида “Сиёсий билимларни ошириш - устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этишди.

Семинарда таъкидланганидек, сўнги икки ярим йил ичида Ўзбекистон демократик ривожланишнинг  мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ушбу қисқа вақт мобайнида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди, фуқаролик жамиятининг демократик институтлари фаоллиги янада ошди. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат  ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди.

Сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб саналади.

Партия томонидан ҳар сешанба куни фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширишга қаратилган  сиёсий ўқувларнинг  ташкил этилаётгани кишиларни фаоллик ҳамда ташаббускорликка ундамоқда.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга атрофлича жавоб олишди. Керакли тавсиялар ишлаб чиқилди ва келгуси режалар белгилаб олинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!