МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Сифатли таълим тизими учун тажриба муҳим


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: БУХОРО

Мен Шофиркон тумани Иқтисодиёт коллежида инглиз тилидан дарс берарман. Шубҳасиз, бир-биридан билимли, зукко ўқувчиларим жуда кўп. Ўзим ҳам улар билан бирга ўқийман, изланаман. Инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда инглиз тилидаги  билимларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан. Аммо тилни мукаммал ўрганиш бошқа бир қатор янгиланишларни, шароитларни ҳам талаб қилиши рост. Партиянинг сиёсий дастурига ўзимнинг фикрларимни билдирмоқчиман. Унда қуйидаги ислоҳотлар жо бўлишини хоҳлайман:

  • Тилни ўргатишда асосан, инновацияга эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш шарт. Тил шунчаки ўқиб эмас, балки эшитиб, гапириб, ёзган ҳолда ўрганилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг чет тиллари хонасини лингафонлар билан таъминлаб, улардан фойдаланиши учун шароит яратиб бериш;
  • Ривожланган давлат мактаблари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ўқувчилар учун семинар-тренинг ташкил этиш ва тажриба алмашишига эътибор қаратиш;
  • Чет тиллари ўқитувчиларини, айниқса, умумтаълимда фаолият олиб борадиган касбдошларни хорижий мамлакатларнинг университетида малака оширишини таъминлаш;
  • Туманда ташкил этиладиган кутубхоналарда чет тили китобларидан фойдаланишга эътибор қаратиш ва уларнинг электрон шаклини ташкил этиш;
  • Чет тили мутахассисларининг билими ва савиясини ошириш мақсадида ўқув-курсларини ташкил этиб, ўзаро тажриба алмашишига имконият яратиш;
  • Чет тили адабиётларини нашр этишда, албатта, уларнинг аудиоёзув вариантини кўпайтириб бориш даркор, деб ўйлайман.

Гулчеҳра ҲОШИМОВА,

инглиз тили ўқитувчиси, партия фаоли

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!