Муаммолар амалий ечим топмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: САМАРКАНД

Жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида кечаётган изчил ислоҳотлар, бугунги кун олдимизга қўяётган янгидан-янги вазифалар партия фаолиятини янада кенгайтириш, сиёсий куч сифатида жамиятда мустаҳкам ўринга эга бўлиш учун партия ташаббускорлигини ошириш, партия депутатлик гуруҳлари ишларини янада кучайтириш, улар фаолиятини ташкил қилишнинг янада самарали усулларини топиш заруратини юзага келтирмоқда. Табиийки партиянинг сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллаши, ҳамда кенг омма орасида нуфузи ошишида ушбу партиядан сайланган депутатларнинг ҳаёт тажрибаси, маҳорати, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида, қонуний тартибда ҳал этишдаги ташаббускорлиги муҳим ўрин тутади.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи таркибидаги 9 нафар депутати турли соҳаларда ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Айтиш лозимки, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий масалаларни партия дастурий ғоя ва мақсадларидан келиб чиқган ҳолда ҳал этиш, вакиллик органида муҳим қарорлар қабул қилиш ва пировардида электорат ишончини оқлаш йўлида ҳаракат қилаётган депутатларимиз фаолиятидан сайловчиларимизнинг кўнгли тўқ.

Партия депутатлари ҳар сафар сайловчилар билан учрашувлардан сўнг қайд этилган масалаларни чуқур ўрганиш, керакли хулосага келиш мақсадида аҳоли истиқомат жойларида, хизмат кўрсатиш муассасаларида тегишли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда мониторниг ўтказади. Масалани электорат фойдасига ижобий ҳал этишга, шу билан бир қаторда муаммога дахлдор идора-ташкилот раҳбарларининг жамотачилик олдида ҳисобдорлигини таъминлашга ҳаракат қилишади.

Депутатлик гуруҳи аъзоси Содиқ Ҳақбердиев ўз ваколатларидан самарали фойдаланиб, сайловчилар ишончини қозониб келаётган вакиллармиздан, унинг саъйи ҳаракати туфайли Нарпай туманидаги 30, 23, 52 – умумтаълим мактабларини таъмирлаш, болаларни замонавий ахборот технологияларини ўзлаштиришлари учун компьютерлар, лабаратория хоналарини тўлиқ жиҳозлар ва асбоб ускуналар билан таъминлаш, 23-умумтаълим мактабига етишмаётган 20 дона, 52-умумтаълим мактабига етишмаётган 80 дона парта ва стулларни етказиб бериб ўқувчилар учун қулай шарт – шароитлар яратиш мақсадида туман халқ таълими бўлими мудири Ғ.Ашуров, туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.Тошботировга депутатлик сўрови орқали мурожаат қилди. Натижада, умумтаълим мактабларига етишмаётган ўқув дастгоҳлари, қўшимча компьютерлар ажратилиб, таъмирлаш ишларининг аниқ муддатларда бажарилиши назоратга олинди. Депутат тумандаги 28, 37, 58 – мактабгача таълим муассалари фаолиятини ўрганиб, камчиликлар борлигини қайд этди. Ҳар бир мактабгача таълим муассасаси мисолида кечиктирмай ҳал этиш зарур бўлган ечимларни туман мактабгача таълим бўлими мудираси М.Худжановага таклиф этди. Шунингдек, кўп сонли аҳоли мурожаатлари асосида туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.Тошботировга “Дедан” маҳалла фуқаролар йиғини “Янги қишлоқ” қишлоғида 310 хонадонда 1600 нафар аҳоли истиқомат қилишини, ушбу ҳудудда болалар мактабгача таълим муассасасига эҳтиёж катта эканлигини маълум қилиб депутатлик сўровини чиқарди, ушбу муаммо ҳам ижобий ечим топиб, “Дедан” маҳалла фуқаролар йиғини “Янги қишлоқ” қишлоғида мактабгача таълим муассасаси қуриш дастурга киритилганлиги маълум қилинди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда депутатлик сўровлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунга мисол халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Номоз Очилов Оқдарё туманидаги “Ойтамғали” МФЙ ҳудудидаги Чим ва Пилол қишлоқ аҳолисининг мурожаати асосида аҳоли хонадонлари яқинидан катта кучланишдаги электр токи ўтганлиги, симёғочлар таъмирталаб аҳволга келиб қолгани бу эса инсон ҳаётига хавф солиши мумкинлиги тўғрисида Оқдарё тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Ш.Баҳрамовга юборган депутатлик сўрови асосида бугунги кунда хавфсизлик чоралари амалга оширилди.

Депутатлик гуруҳи раҳбари Юлдуз Жуманазарова томонидан Тойлоқ туман “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Исмоилова Мавжуданинг ногиронлик нафақасига чиқаришга, Булунғур тумани “Нурли йўл” МФЙ Қиёт қишлоғида жойлашган, аҳоли яшаш жойидан 2 километр узоқликда жойлашган Қабристонга олиб борувчи йўлни таҳмирлашга амалий ёрдам берилишини сўраб ёзган депутатлик сўрови ҳам ўзининг ижобий натижасини берди.

Сайловчилар қувончу ташвишларига шерик бўлиш, уларни қийнаётган масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш халқ вакиллари бўлган депутатларимизнинг фаолиятидаги асосий мезонга айланган. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Тозагул Холиқова томонидан Самарқанд шаҳар Кимёгарлар шаҳарчаси “Маданият” маҳалласига қарашли Нарпай кўчаси 14 уйнинг 9 хонадонида яшовчи “Даун” касалиги билан ҳисобда турувчи Мўминов Субхон зарурий дори-дормонлар билан таъминлашда, Кимёгарлар шаҳарчаси “Маданият” маҳалласига қарашли Нарпай кўчаси 9 уйнинг 32 хонадонида яшовчи 1992 йил 6 июнда туғилган Содиқова Шахнозани ногиронлик нафақасига чиқаришда, Кимёгарлар шаҳарчаси “Маданият” маҳалласига қарашли Нарпай кўчаси 17 уйнинг 16 хонодонида яшовчи Рахметов Тимурни тиббий текширувдан ўтказиш ва зарурий дори дармонлар билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб ёзган депутатлик сўровлари тез орада ўз натижасини кўрсатди. Субхон Мўминовга зарурий дори дармонлар ҳомийлик асосида етказиб берилди. Содиқова Шахноза тиббий текширувдан ўтказилиб, нафақага чиқиши учун зарурий ҳужжатлар тақдим этилди, Рахметов Тимур Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилиб, даво муолажалари белгиланди ҳамда 1 млн сўмлик дори дармонлар етказиб берилди.

Депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 30 сентябрдаги Фармони ижроси доирасида ишлаб чиқилган “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” ҳамда “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳалари асосида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини мактабга сифатли тайёрлашнинг ҳолати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этилиши, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликларини олдини олиш, ушбу касаллик ташхиси қўйилган болаларни даволашда самарали жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатиш ишлари олиб борилди. Ўтказилган мониторинг натижаларини чуқур таҳлил қилган гуруҳ аъзолари ушбу соҳа раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш зарурлигига ҳам эътибор қаратишди. Ўрганилган масалалар натижаси бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиялари кун тартибида муҳокама этилиб, қарорлар қабул қилинди, мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

– Гуруҳимиз билан йил бошиданоқ Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, маърузаси ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасини чуқур ўрганиб, фаолиятимизда йўл қўйилган камчиликларга барҳам бериш, партиявий лойиҳаларимизни самарали амалга ошириш учун кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олганмиз. Жорий йилда вилоятда уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чеклаганларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратмоқдамиз. “Адолат” қабулхоналарига келган мурожаатларни ҳам гуруҳимиз билан биргаликда жойида ҳал этишга, яъни, кредитга муҳтож бўлса, банк ходимлари кўмагида кредит расмийлаштириш, ишсиз бўлса, бандлик бўлими вакили билан ишга жойлаштириш, саломатлигида муаммо бўлса, тиббиёт муассасалари ёрдамида, коммунал соҳадаги камчиликлар шу тармоқ корхоналари томонидан ҳал этииш чоралари кўрилмоқда. Жойида ечим топилмаган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот ва муассасаларга депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олинмоқда. – дейди депутатлик гуруҳи аъзоси Маҳмуд Бобоёров.

Депутатлик гуруҳининг ҳар бир аъзоси сайловичлар ишончини оқлаш, партия Сайловолди дастурий вазифалари ижросини таъминлашда фаолликни оширишни мақсад қилган. Бир сўз билан айтганда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутатларимиз ўз ваколатларидан унумли фойдаланиб аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга, сўз ва иш бирлигини таъминлашга ҳамда партия нуфузини қадам – бақадам оширишга хизмат қилмоқда.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!