МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Ёшлар таълими мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия сиёсий дастури муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Ушбу йиғилиш сиёсий дастурдаги ёшларга оид масала таҳлилига бағишланди. Унда партия фаоллари дастурнинг ушбу бандига мос келувчи таклиф ва фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.

Гулруҳ Агзамова, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати  Аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлими мудири:

Гувоҳи бўляпмизки, муносиб таълим бериш, илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз бугунги куннинг муҳим талабларидан бирига айланди. Мақсадимизни амалга ошириш учун мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилаш керак. Ушбу масалалар Президентимиз томонидан кўп бор кўтарилгани бизларни хушнуд этди.

Умид Сулаймонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Ёш адолатчилар” Кенгаши раиси:

Таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши лозим, деб ҳисоблайман. Бу учун эса мактабгача таълим ва бошланғич таълимни мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этади. Электоратининг асосий қисми зиёлилар бўлган “Адолат” СДП ушбу масала ечимига қаттиқ киришган. Умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, ёшлар ҳар томонлама камол топиши учун барча шароитларни яратиш лозим.

Ғолиб Бойтемиров, “Ёш адолатчилар” Кенгаши аъзоси:

Авваллари хусусий мактаблар ташкил этишга унчалик ижобий муносабат билдирилмаган. Инсонларда “Хусусий ўқув муассасаси таълим талабларига жавоб берармикин?”, дея шубҳали савол билан қараш мавжуд эди. Бугунги кунда ушбу тизим ўзини оқлади. Шундай экан, партия депутатлари давлат-хусусий шериклик имкониятларидан кенг фойдаланиш йўлларини излашларини таклиф сифатида билдираман.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!