Оила институти ривожланса...


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти депутатлар нуқтаи назари
Viloyat: БУХОРО

Бугун жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий ташаббускорлигини ошириш, уларни раҳбарликка тайинлаш ҳамда барча соҳаларда фаол иштирокини таъминлаш масалаларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда аёлга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга, аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда бўлишга даъват этишган.

Республикамиз БМТнинг”Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини йўқ қилиш ҳақидаги” конвенцияси, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида”ги конвенцияларига МДҲ давлатлари орасидан биринчилар қаторида қўшилди. Бу ҳужжатлар хотин-қизлар манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг оила ва умуман жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар комплексининг таркибий қисмидир. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг қабул қилинганлиги бунинг ёрқин ифодасидир.

Мазкур Фармон билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият, имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу Фармон хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, салоҳиятини тўла намоён этиши, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга хизмат қилади.

Албатта, Ўзбекистон аёллари давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда, уларнинг оиладаги мавқеи мустаҳкамланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсат хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшаши, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларни таъминлаш, маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун зарур имкониятлар яратилмоқда.

Куни кеча Бухоро вилотияда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Э.Боситхонова билан бўлиб ўтган учрашувда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг маънавиятини юксалтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича мулоқот бўлиб ўтди. Албатта, вилоятда фаолият олиб бораётган ҳар бир раҳбар билан суҳбати давомида ташкилотда аёлларнинг мавқеъини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини шакллантириш масалаларига эътибор қаратди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбатда уларнинг масъулиятли вазифалари, бугунги кунда депутатликка муносиб аёлларни, ёшларни, турли Давлат мукофотига муносиб топилганларни танлаш, депутат аёлларнинг сонини ошириш борасида алоҳида таъкидланди. Шунингдек, яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари учун 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш юзасидан йўл харитаси имзоланганлиги тилга олинди.

Когон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошида Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг очилиш маросимида ҳам иштирок этиб, марказнинг мақсад-вазифалари билан танишиб бордик. Учрашув давомида бу каби марказлар фаолиятининг йўлга қўйилгани оила институтларини янада мустаҳкамлашда, оилавий жанжалларни, аҳоли ўртасида ўзаро низоли вазиятларни бартараф этишда ҳамда оилавий-маиший зўрлик ишлатилишидан азият чекаётган аёлларга ўз вақтида манзилли ёрдам кўрсатилишида муҳим аҳамият касб этиши мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.

Хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда бошқарувидаги ролини кучайтириш, уларнинг сиёсий ҳуқуқларини оширишга қаратилаётган бу каби эътибор аёлларнинг жамиятдаги тутган ўрнини юксалтиришда хизмат қилади.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!