Видеомулоқот таассуротлари


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Муносабат
Viloyat: НАМАНГАН

Бугун Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Сиёсий дастури ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров бошқарган тадбирда “Адолат” СДП Наманган вилоят ташкилоти вакиллари ҳам фаол иштирок этдилар. Улар орасида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раислари, фаоллар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг депутатлари иштирок этдилар. Кун тартибидаги масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, экспертлар билдирган фикр-мулоҳазалар барчада катта қизиқиш уйғотди.

Наманган давлат университетида жойлашган студиядан видеомулоқотни кузатган фаоллар “Адолат” СДПнинг келгуси беш йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ҳужжат лойиҳаси кенг муҳокама қилинаётгани унинг ҳар жиҳатдан мукаммал бўлишига кўмаклашади, деган фикр билдирдилар. Партиянинг халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Олимхон Мақсудов сўзга чиқиб, фаоллар номидан дастурга бир қатор ўзгаришлар ва қўшимчалар киритишни таклиф этди.

Масалан, дастурда таълим соҳасидаги партиянинг режалари аниқ ва асосли ифодаланиши зарур. Мактабгача таълим самарадорлиги ҳам диққат марказида бўлиши керак. Хусусий боғчалардаги аъзолик бадаллари миқдори камайтирилса, фойдадан ходи бўлмайди. Тиббиёт соҳасида ҳам ислоҳотларнинг натижаси яққол кўзга ташланиши, аҳоли кўрсатилаётган хизматга холис баҳо бера оладиган мезонлар ишлаб чиқилиши даркор.

Исроил Жўраев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси:

– Бугунги кунда барча сиёсий партиялар қатори “Адолат” СДП ҳам жиддий имтиҳон арафасида турибди. Бўлажак сайловларга пухта тайёргарлик кўрилгандагина муваффақиятга эришиш мумкин. Видеомулоқотда биз сайловларда олдимизга қўядиган энг муҳим йўналишлар ва вазифалар белгилаб олинди. Дастур лойиҳалари аввалроқ БПТларда, шаҳар, туман кенгашлари фаоллари иштирокида муҳокама қилинган эди. Биз уларни умумлаштириб, Сиёсий Кенгашга етказдик. Қўшимча ва ўзгартишларнинг энг муҳимлари видеомулоқотда ҳам кўпчилик эътиборига ҳаввола этилди. Айни пайтда биз ҳам сафдошларимизнинг мулоҳазалари ва таклифлари билан танишдик. Улар келгусида ҳаммамизга асқотади, деб ўйлайман.

Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!