Журналистлар – шифокорлар ҳузурида


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти
Viloyat: НАМАНГАН

Аввал хабар берганимиздек, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг бир гуруҳ журналистлари Наманган вилоятига ташриф буюрдилар. Улар дастлаб партиянинг вилоят кенгашида фаоллар билан учрашув ўтказдилар. Кейин эса Норин тумани маркази Ҳаққулобод сари йўлга чиқдилар. Бу ерда энг катта бошланғич ташкилотлардан бири фаолият кўрсатаётган тиббиёт бирлашмасида ишловчи газетхонлар билан учрашув ўтказилди.

Журналистлар билан мулоқотни мазкур муассаса раҳбари, халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси Абдували Мавланов қисқача кириш сўзи билан очиб берди. У “Адолат” норинлик тиббиётчилар учун энг севимли нашрлардан бири ҳисобланишини таъкидлади. “Кейинги пайтда газета саҳифаларида бизнинг фаолиятимизга доир бир қатор материаллар ёритилди, - дейди А. Мавланов. - Яқиндагина, яъни Хотира ва қадрлаш куни арафасида партиядошларимизнинг иккинчи жаҳон уруши фахрийларини қандай эъзозлаётгани ҳақида мақола босилиб чиқди. Олдинроқ марказий поликлиника катта ҳамшираси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Дурдона Шералиева, шунингдек, бирлашмамизнинг “Тез тиббий ёрдам” бўлими фаолияти ҳам қаламга олинган эди. Шунинг учун биз газетани доим қизиқиш билан кузатиб борамиз.”

Шундан кейин сўзга чиққан “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Ислом Ҳамроев, газета масъул ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Камол Матёқубов, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Исроил Жўраев, вилоят кенгаши матбуот котиби Нурбек Абдуллаев матбуотнинг жамият ҳаётидаги муҳим ўрни, уни янада ривожлантириш, мазмундорлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирдилар.

Айниқса, партия газетасининг ўзига хос жиҳатлари, унинг сафдошларимиз минбари сифатидаги ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди. Саҳифалардаги янги пайдо бўлаётган рукнлар, қизиқарли мавзулар, уларни ёритишдаги ўзига хос ёндашувлар ҳақида сўз борди. Кейинги даврда газета чиқишларининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини оширишда газетхонлар билан ўтказилаётган мулоқотлар катта наф келтираётгани қайд қилинди.

Ўз навбатида газетхонлар ҳам бир қатор фикр-мулоҳазаларни баён этдилар. Жумладан, улар саҳифаларда тиббиёт соҳаси ходимлари фаолиятига кенгроқ ўрин берилишини таклиф қилдилар. Чунки шифокорлар партия электоратининг каттагина қисмини ташкил этади. Вақти-вақти билан бадиий асарлардан парчалар, шеър ва ҳикоялар бериб борилса, газетхонларнинг “Адолат”га қизиқиши янада ошарди. Хориждаги сиёсий ҳаёт, хусусан, социал-демократик йўналишдаги партиялар фаолияти ҳақида материаллар бериб турилиши ҳам фойдадан холи эмаслиги айтилди.

Акмалжон Юлчиев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Норин туман кенгаши аъзоси:

– Бошқа нашрлар қатори “Адолат”нинг ҳам ҳар бир сонини ўқиб бораман. Ўзимга маъқул келган материалларни белгилаб қўяман. Уларни бошқаларга ҳам ўқишни тавсия этаман. Ҳатто мазмунин ҳамкасбларим, маҳалладошлар, оила аъзолари билан ўртоқлашаман. Мана, 13 июль сонида босилган материаллар орасида “Мен дардимни кимга айтаман” сарлавҳали мақола эътиборимни тортиб қолди. Уни қайта-қайта мутолаа қилдим, таҳририят ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бел боғлаган тадбиркорга минбар бериб, жуда тўғри йўл тутибди. Биз мана шундай чиқишларни кўпайтириш керак, деб ҳисоблаймиз.

Учрашув ниҳоясида таҳририят вакиллари газетхонларни қизиқтирган кўпдан-кўп саволларга жавоб қайтардилар.

Фарҳод АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!