Беғараз донорлик акцияси


Partiya yangiliklari: Янгиликлар

2018 йил 1 июнь.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида барча ҳудудларда беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Натижада:

  • Акцияда Республика бўйича 466 нафар хайрихоҳ иштирок этди;
  • Улардан 139 800 грамм қон тўпланди;
  • Ушбу қонлар юзлаб болажонларимизга мадад бўлди.

Кўплаб талаб ва истакларга биноан Ўзбекистон “Адолат” СДП беғараз донорлик акциясини давом эттиради.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
26 йиллиги муносабати билан 3 декабрь куни 8:00-18:00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида беғараз донорлик акцияси ўтказилади.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилаётган тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Донорлик тартиби бўйича эслатма:

  1. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
  2. 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
  3. Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
  4. Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
  5. Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
  • Қўшимча маълумот учун:
  • www.adolat.uz
  • 288 46 54 (115,116,124)
  • +99890 937 53 37
  • adolat_info@mail.ru
  • fb.com/sdpu.adolat/
  • t.me/adolat_uz/
  • Kuch – adolatda

Болажонларимизнинг дардли нигоҳни, юздаги табассумга айлантириш истагида бўлган барча-барчани ушбу акцияда иштирок этишга чақирамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП матбуот хизмати

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!