Конституцияни ёд билганлар беллашади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Anons

Дастлаб 1000 нафар ёш конституцияшунослар Республиканинг барча туман шаҳарларида ўзаро беллашди.

Уларнинг 200 нафари ҳудудий босқичларга етиб келди.

Саралар ичра сараланган, 14 нафар Конституция билимдони эса Республика босқичига йўл олди.

14 нафар иқтидорлар орасида энг иқтидорлиси, энг зуккоси, Конституциянинг барча 128 моддасини ёддан биладигани ким?

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” Республика кўрик-танловида айнан шу саволга жавоб топилади.

Ғолибларга қўйиладиган талаб энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ёддан ва мукаммал билиш.

Мазкур кўрик-танловни ўтказишдан мақсад — ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, Конституцияни ёд олган ёшларни рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишдан иборат.

Биз учун муносиблар беллашувини бевосита кузатиш сиз билан қизиқ

Қизиқувчиларни қуйидаги манзилда кутамиз:

Тошент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 16-уй.

Мўлжал: Алишер Навоий номли кинотеатр.

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!