Умиджон Сулаймонов: Тез тиббий ёрдам машиналарига камералар тўсқинлик қилмайди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Fraksiya yangiliklari

Маълумки тез тиббий ёрдам автомашиналари сизу бизни ҳаётимиз ва соғлиғимизни сақлаб қолиш учун хизмат қилади. Улар ўз вазифасини вақтида адо этиши учун шошилинч ҳаракат қилишлари учун умумбелгиланган йўл ҳаракати қоидаларига роия этмаслик ҳуқуқи берилган. Шунинг учун улар маҳсус ёритгич ва товуш сигналлари билан жихозланган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ва партия аъзолари томонидан мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жойлардаги ижросини ўрганиш ва халқ билан бўлаётган мулоқатлар жараёнида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари шошилинч равишда чақирув бўйича жойига вақтида етиб бориши билан боғлиқ масалалар ўрганиб чиқилганида, бу соҳада айрим муаммолар вужудга келаётганлигини аниқлади. Хусусан, тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчилари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини (белгиланган тезликни ошириш, светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмасдан ўтиш ва хк.) бузганлиги бўйича айрим ҳолатларда жавобгарликка тортилаётганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тез тиббий ёрдам хизмати хайдовчилари томонидан 2017, 2018 йилларда ва 2019 йилнинг январь ойида жами 1644 та йўл ҳаракати қоидалари бузилгани қайд этилган. Ачинарли жиҳати бу рақамлар йилдан-йилга ортиб бораётганлигидадир. Хусусан, 2017 йилда 339 та шундай ҳолат аниқланган бўлса, 2018 йилда 968 та, 2019 йилнинг биргина январь ойида бундай қилмишлар 120 тани ташкил этган.

Тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш мақсадида зудлик билан кетаётган ҳолда шундай қоидабузарлик содир этган дея баҳоланган ҳуқуқбузарликлар учун 2017 йилда 16 нафар, 2018 йилда 110 нафар тез тиббий ёрдам хайдовчилари жарима тўлаган. 2019 йил 1 март ҳолатига кўра, 89 та шундай ҳолатлар билан боғлиқ ҳал этилмаган, муаммоли ҳолат сифатида баҳоланаётган ишлар мавжуд. Бу эса тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчиларининг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда, натижада тез тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлганда ҳам, уларнинг светофорнинг тақиқланган чироғида кутиб туриш, белгиланган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши оқибатида беморга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш имконияти пасаймоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан мазкур масалани қонун йўли билан ҳал қилиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча киритиш бўйича лойиҳа тайёрланиб барча депутатларнинг муҳокамасига киритилди.

Ушбу лойиҳа билан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари ҳамда улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади деган нормани киритиш таклиф этилган. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш давомида АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия Федерацияси ва бошқа хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ва қонун ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Хорижий тажрибани ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксариятида ва махсус хизмат транспорт воситалари ҳамда улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда уларнинг ҳайдовчиларини жавобгарликка тортилмаслиги қонунлар билан белгиланган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси таклифини қабул қилиниши оқибатида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келаётган айрим муаммоларни ҳал этишга, энг асосийси аҳолига кечиктириб бўлмас тез тиббий ёрдамни янада сиффатли хизмат кўрсатишини таъминлашга хизмат қилади ва партиянинг сайловолди дастурида белгилаб олинган устувор вазифалардан бири бу фуқароларимизни ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга тадбиқ этишдир.

Умиджон СУЛАЙМОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!