БПТларда сиёсий лидер тушунчаси


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Partiya tashkilotlari
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят ва Қоровулбозор туман Кенгаши ташаббуси билан Қоровулбозор саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида 84 нафар партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти учун “Сиёсий лидер ва унинг имиджи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят, туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатини кириш сўзи билан партия вилоят Кенгаши раиси Мақсад Ҳамидов очиб берди. У ўз сўзида инсоннинг лидерлик фаолияти, унинг психологик хислатлари ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, энг муҳим ва асосий сифатилари тўғрисида ҳам фикр юритилди.

Партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бобир Ражабов эса лидер айниқса, сиёсий лидер ўз фаолиятида вақтни, ҳаракатни тўғри идрок этиши, кучли ва бой тафаккурга эга бўлиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, сиёсий лидерда энг зарур бўлган жараён бу диққатдир. Унинг диққати ҳамма вақт асосий мақсадга каратилган бўлиши даркор. Шунингдек, юзага келган муаммоларни ҳал этиши, эътиборни талаб этиши, бугунги янгиланиш, бозор иқтисодиёти шароитида ишчи, ходимларнинг меҳнат, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини кучайтириш учун умумий ва махсус психологик, педагогик билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиб, шулар асосида жамоа фаолиятини ташкил эта билиш қобилиятини ўзида онгли ривожлантириши шарт. Шундагини у ўз сиёсий лидерлигини кўрсата олади. Тадбир давомида сўзга чиққанлар лидернинг юқорида тилга олинган сифат белгилари ҳамда имиджи тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

Нуриддин Ҳамроев, БПТ раиси, ўқитувчи:

— Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда сиёсий лидернинг хусусиятлари ҳамда масъулияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Айниқса, унинг сиёсий жараёнда таъсир этишнинг индивидуал услублари, хусусан, фаолиятида ишлатиладиган индивидуал услублардан мақташ, рағбатлантириш, суҳбат ўтказиш, шахсий ўрнак кўрсатиш каби фазилатларининг таъкидланганлиги, имиджи тўғрисида фикрларнинг билдириб ўтилганлиги ҳар бир лидернинг фаолиятини янада ривожлантиришга ҳамда ўзига нисбатан эътиборини кучайтиришга хизмат қилади. Ташкил этилган тадбир БПТ раиси сифатида менинг фаолиятимга ҳам ўзининг ижобий натижасини кўрсатди.

Тадбирда сиёсий лидернинг сайловчилар билан суҳбат олиб бориш самарадорлигини ошириш учун америкалик олим, психолог Дейл Карнегиннинг “Яхши суҳбатдош — яхши гапиришни биладиган эмас, балки яхши тинглашни биладиган суҳбатдошдир”, немис файласуфи А.Шопенгауэрнинг “одамларни ўзингиз тўғрингизда яхши фикрга эга бўлишларини хоҳласангиз, уларни тингланг” каби бир қатор фикрлари ҳам келтириб ўтилди. Давра суҳбати сўнгида бошланғич партия ташкилотининг аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ ва батафсил жавоб олишди ҳамда мавзу доирасидан келиб чиққан ҳолда фикрлар, мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.

Жўрабек ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ижрочи котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!