Шуҳрат Якубов: реновация ва бошқа давлат дастурларини молиялаштиришдаги муаммолар аҳоли эътирозларига сабаб бўлмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari

Давлат дастури ижросининг ахбороти тинглангандан сўнг депутатлар томонидан мутасадди вазирликларга саволлар ҳам берилди.

Шуҳрат Якубов, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси;

— Давлат дастурининг 102-банди билан 2030 йилгача Урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиққа киритиш белгиланган. Ўзи умуман урбанизация дастурининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқсак, бу, авваламбор, аҳолининг ҳақиқий демографик ҳолати, муҳандислик ва йўл инфратузилмаси, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар, университетлар, клиникалар, шифохоналар каби ижтимоий, маданий ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини аҳоли талабларига мувофиқ тарзда шакллантиришдан иборат.

Маълумки, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, реновация ва бошқа давлат дастурларини энг оғриқли нуқталаридан бири – бу молиялаштириш. Айнан шу масалани узил-кесил ҳал қилмасдан давлат дастурини бажаришга киришиш уларнинг ижросини таъминлашда, хабарингиз бор, жамоатчилик ва аҳолининг эътироз ва резонансларга сабаб бўлмоқда.

Урбанизация дастурини шакллантиришда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи қай даражада чуқур ўрганилган? Ҳужжатни ишлаб чиқишда ривожланиш даражаси бизнинг кўрсаткичларга яқин бўлган давлатларнинг бу борада тажрибаси ҳамда етакчи хорижий экспертларнинг фикрлари инобатга олинганми? Концепцияни амалга оширишда молиялаштириш манбалари аниқ белгиланганми?

Саволга Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Жасур Арипов жавоб берди.

- Дарҳақиқат, урбанизация жараёни бу комплекс масала. Президентимизнинг 5623-сонли фармонига асосан, Республикамиз аҳоли ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий потенциалини ўрганиш бўйича топшириқ берилган. Бугунги кунда Республикамизда 119 та шаҳар, 1071 та шаҳар посёлкалари ва 11 мингдан ортиқ қишлоқлар мавжуд. Ҳақиқатдан ҳам тўғри таъкидладингиз, урбанизация масаласида муаммоларимиз кўп. Ушбу муаммоларни ҳал этиш учун ҳам хатлов ўтказилмоқда. 2030 йилгача Урбанизацияни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш бўйича муддат 15 сентябрга қадар узайтирилган.

Шу билан бирга 22 июлда концепция лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси киритдик.

Мазкур Концепцияни ишлаб чиқишда Япония, Корея, Европа Иттифоқи шу билан бирга чет эл экспертлари ҳам жалб қилинди. Масалан, Осиё тараққиёт банки техник кўмагида нуфузли эксперт Концепция бўйича иш олиб борилмоқда.

Концепциямизни молиялаштириш манбалари этиб, халқаро молия институтлари, давлат-хусусий шерикчилик йўналиши бўйича тўғри инвестициялар, ҳар йилги тасдиқланаётган Давлат дастуридаги ижтимоий соҳага мўлжалланган бюждет маблағлари белгиланган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!