Тиббиёт ходимлари таклифлар билдирди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Partiya tashkilotlari
Viloyat: НАВОИЙ

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги сайловолди дастури муҳокамаси юзасидан Навоий шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникасидадаги БПТда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир вилоят партия ташкилоти томонидан ташкил этилиб, унда партия фаоллари, БПТ аъзолари, шифокорлар, депутатлар иштирок этди.

Давра суҳбатида вилоят Кенгаши бош мутахассиси А.Жайнаров сўзга чиқиб, йиғилганларга сайловолди дастурнинг мазмун-моҳиятини ўқиб эшиттирди.

Йиғилишда таъкидланганидек, тиббиёт соҳасини ривожлантиришда партия томонидан қўйилган вазифалар аҳолининг барча ижтимоий қатламларини ўз вақтида, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлайди.

Келгуси беш йилликда аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати янада ошиб, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтирилади. Скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғуруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолияти такомиллаштирилади.

Шунингдек, юртимизда тиббий суғурталаш тизимига ўтиш юзасидан унинг ҳуқуқий асосларини яратиш белгиланмоқда. Бунда эркин тиббий суғурталаш механизмини амалиётга татбиқ қилиш масаласи кўзда тутилган.

Тадбирда шифокорлар, партия фаоллари томонидан янги дастурга таклифлар берилди.

Ҳозирда қандли диабет хасталиги билан оғриган беморлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Шу боисдан ҳудудларда эндокринология марказларини такомиллаштириш, ушбу йўналишда нодавлат тиббиёт марказларини кўпайтириш зарур. Шунингдек, беморлар учун овқатланиш рационини тўғри ташкил этиш мақсадида махсус озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни, овқатланиш марказларини ташкил этиш ва уларни қўллаб қувватлаш зарур. 

Аллергик касалликлар юзасидан бугун ҳудудларда мутахассислар етишмайди. Шу боисдан ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжни ўрганиб, олий таълум муассасаларида қўшимча квоталар ажратиш мақсадга мувофиқ.  

Учинчидан, кўз касалликлари билан оғриган беморларни даволашда вилоят кўз касалликлари шифохонасини замонавий технологиялар билан таъминлаш, аҳолида глокома касаллигини эрта аниқлаш мақсадида туманларда алоҳида махсус хоналар, туманлараро кўз касалликлари бўлимларни очиш зарур.

Ўзаро савол-жавоб, баҳс-мунозаралар руҳида кечган йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифларни дастур лойиҳасига киритиш тавсия этилди.

Нуриддин РАЖАБОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!