Менда таклиф бор: Аграр соҳа давлат монополиясидан чиқсин


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

Партия сиёсий дастури лойиҳасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг эркинлиги, ҳуқуқий мустақиллигини таъминлаш, қишлоқда деҳқонга ижтимоий-иқтисодий пакетдан имкон қадар фойдаланишни кафолатлайдиган (иш ҳақи даражаси, тиббий хизмат, таълим, меҳнат қилиш ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар) меҳнат муносабатларини ҳуқуқий ҳимоялашни янада кучайтириш мақсадида бир қатор мақсад ва вазифалар белгиланган.

Менимча, энг аввало аграр соҳани давлат монополиясидан чиқариш, эркинлаштириш бўйича ҳам давлат дастурларига таклифлар киритиш лозим. Битта фермер мисолида оладиган бўлсак, ўзи фойдаланадиган ер учун ҳар хил тўловларни амалга оширади, яна баъзида топшириқлар ҳам бўлиб туради, шунча ер майдонига ғалла, шунча ер майдонига пахта экиш кераклиги тўғрисида. Агар монополиядан чиқарилса, ҳар бир қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз иқтисодий манфаатлари йўлида бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилиши бор гап.

Яна бир муҳим масала - қишлоқ хўжалик юритувчи субъектларининг ижтимоий тармоқдаги ягона реестир рўйхатини (паспорти, қачон ташкил этилган, қанча ходим ишлаши ва ҳ.к) шакиллантириш. Маълумки барча соҳаларда инновацион компьютер технологиялари тармоқлари (онлайн база тармоқлари ва ҳ.к) ташкил этилмоқда, шакллантирилмоқда. Аммо қишлоқ хўжалик соҳасида инновацион база йўқ. Агар шу каби электрон рўйхат тузилса, қишлоқ жойларда қанча аҳоли банд, яна қанчасини бандлигини таъминлаш зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар шаффофлашишига хизмат қилади.

Қишлоқ хўжалик юритувчи субъектларини юристлик штати ёки адвокатлик фирмалари билан шартномаларини мажбурий этиб белгилаш тизимини йўлга қўйиш фуқароларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ англаб етишларига, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга олиб келади.

Хонбуви ХАЙИТОВА,

Ўзбекитсон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!