Менда таклиф бор: Афсуски, дастурдан кўнглим тўлмади...


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

Партиямизнинг сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасида иштирок этар эканман, ундан кўнглим тўлмади. Кўпгина масалаларга юзаки ёндашиб кетилган. Ахир сиёсий дастур шунчаки қоғоз саҳифаларни тўлдириш учун эмас, кўп сонли электорати, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш учун  ишлаб чиқилади. Фикримча, асосий электорати ижтимоий соҳа вакиллари бўлган партия бу борадаги масалаларга чуқурроқ эътибор қаратиши лозим.

Энг аввало, ҳозирда тизимда жорий этилган истеъмол саватини қайта кўриб чиқиш зарур, буларни ҳисоблашда аҳолини кам таминланган қатлами бор эканлигини ҳам унутмаслик лозим.

Таълим тизимини ислоҳ қилиш, бунда уйда ёлғиз таълим олувчи ўқувчи ёшлар билан ишлаш механизмини яратишга ҳам эътибор зарур. Хорижда таълим олувчи ва ишловчи фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида махсус дастурлар механизмини ишлаб чиқиш замон талабидир.

Шунингдек, бозор иқтисодиётини ислоҳ қилиш, ёшлар билан ишлашда “Тенгдош - Тенгдошга” тамойили асосида ишлаш, олий таълим муассасаларида  ўқувчи алмашунувини йўлга қўйиш, хорижий олий таълим муассасалари билан шартномалар қилиш, ўқитувчи ва профессорлар малакаларини узлуксиз тарзда ошириб бориш, олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнларида имтиёзларга эга бўлган ёшлар учун алоҳида қабул квоталарини ажратиш, партиянинг маҳаллий Кенгашларида ва қўйи бўғинларида фаол, нотиқ ёшларини саралаб олиб “Келажак депутати” гуруҳларини ташкил этиш, ҳамда ушбу гуруҳ аъзоларни партиядан сайланган депутатларга бириктириш, жараёнларга иштирокини таъминлаш, фаоллик кўрсатаётган ёшларни босқичма босқич тақдирлаб, рағбатлантириб бориш тизимини жорий этиш, “Келажак депутати” учун махсус логотип яратиш, энг муҳими эса, пул муомаласи сифатини ошириш, ўзбек сўмини жаҳон бозоридаги қадр ва қийматини юксалтириш борасида ҳам аниқ вазифа ва мақсадлар дастуримизда ўз аксини топишини хоҳлар эдим.

Қурбонали УЛАШОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман Кенгаши

“Ёш истеъдод” клуби аъзоси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!