Менда таклиф бор: Сифатсиз маҳсулотлар рекламасига чек қўйиш лозим


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: КАШКАДАРЁ

Мен анча пайтдан буён оммавий ахборот воситаларини кузатиб бораман. Айниқса, тижорат йўналишидаги рекламалар менга маъқул бўлмаётир. Масалан, ёшларнинг онгига салбий таъсир этувчи рекламаларни чеклаш лозим. Бундан ташқари, инсон организмига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар ҳам кўп тарғибот қилиняпти. Таклифим, телевидение мутасаддилари ҳар қандай нарсани реклама қилишдан аввал, унинг сифати ҳақидаги маълумотни олишлари керак. Оммавий ахборот воситаларида халққа тавсия этилаётган маҳсулот сифати ҳақида тегишли лаборатория кўригидан ўтган бўлиши шарт. Таклифим, оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган реклама тижорат бўлимларига товарни реклама қилишдан аввал турли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда уларнинг хулосасини олиш керак. Ҳар қандай реклама қилинаётган маҳсулот кимёвий  қўшимчалардан холи бўлиши лозим.

Республикамиздаги барча телевидение рекламаларида  гўшт, айниқса, колбаса маҳсулотларини жуда кўп тарғибот қилишаяпти. Аммо унинг таркибидаги турли кимёвий воситалар инсон организми учун зарар-ку. Шунингдек, пепси, кока-кола, фанта, Sitro, WF ва шу кабилар ҳам инсон организми учун фойдали эмас. Ушбу кимёвий қўшимчалар асосида тайёрланган ичимликлар баҳонасида турли ютуқли ўйинлар оммалашиб кетаётгани ачинарлидир.

Тўлқин ХИДИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Миришкор туман Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!