Менда таклиф бор: Тиббиёт тизимига кодекс зарур


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: Тошкент шаҳар

Маълумки, сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар асосида сезиларли янгиланишлар бўляпти. Бироқ, шунга қарамай тизимда ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Шу мақсадда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган шифокор-ходимларнинг ҳуқуқ ва манафаатларини таъминлаш, уларни фуқаролар тазйиқларидан ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашни ўзида жамлаган кодекс яратиш таклифини бераман.

Сўнгги пайтларда шифохоналарда, тез тиббий ёрдам шифокорларига одамлар томонидан ножоиз муомала, қалтис хатти-ҳаракатлар содир этилаётгани тез-тез қулоққа чалиниб турибди. Бу каби салбий ҳолатлар шифокорларни нафақат ҳуқуқларини ерга уриш, балки беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилишига ҳам тўсқинлик қилади.

Агар тиббиёт тизимида ана шундай кодекс қабул қилинса, шифокорларга фуқаролар томонидан ўтказилаётган тажовузларнинг олди олиниб, уларнинг хавфсизлиги таъминланган бўлар эди. Натижада аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати янада ошишига, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини кафолатлашга эришиларди. Бу эса соғлиқни сақлаш оламида яна бир муҳим янгиликка замин яратади.    

 

Бехзод АБДУХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Учтепа туман Кенгаши раиси

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!