Менда таклиф бор: Мактаб дарсликлари ҳажми ихчамлаштирилса


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: СИРДАРЁ

Эрталабдан мактаб томон ошиқаётган ўқувчиларни кузатсангиз, елкаларига тақиб олган мактаб сумкалари зил-замбилдек оғир эканлигини пайқайсиз. Айниқса, бошланғич синф ёшидаги ўқувчиларнинг юқори синф ўқувчилариникидан кўра мактаб сумкалари оғирроқ бўлади. Айни умуртқа поғонаси шаклланаётган болаларнинг бундай ҳолатга учрашига сабаб нима? Аввало муаммо шундаки, мактаб дарсликлари катта ҳажмда ёки ўта оғир қилиб чоп этилмоқда.

Бир куни эрталаб мактабга шошаётган ўғлимнинг сумкасини кўриб: “Ичига тош солиб олганмисан, намунча оғир?”, - дедим. Шунда ўғлим: - “Бугун беш соат дарсимиз бор. У дарсларга мана шу китоблар керак”, - деди. (“Алифбе”, “Мусиқа”, “Инглиз тили”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам” ва ҳ.к).

Ўсиш ёшида бўлган болаларнинг бу каби оғир дарсликлар билан лиқ тўлган сумкаларни кўтариб олиши уларнинг ўсишига, жисмонан шаклланишига ҳалал беради. Бу борада мактаб сумкаларининг ўқувчиларга оғирлик қилмайдиган янгича турини яратиш ёки дарсликлар ҳажмини ихчамлаштириш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин. Шунингдек, мактаб дастурига киритилган дарсликлар сони шу қадар кўпки, ўқувчи уларнинг қай бирини ўзлаштирсам экан, деб қийналади. Шу боис бу тизимда янгича ёндашув асосида ишлар олиб бориб, ўқувчиларни маълум бир йўналишга қараб кетадиган билимлар эгаллашига, сонига эмас, сифатига аҳамият қаратилса тўғрироқ бўларди, менимча.

Мен ушбу таклифларни ўртага ташлар эканман, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишишларида юқоридаги муаммоларнинг олди олиниши зарур деб ҳисоблайман.

Мархабо ДАВЛАТОВА,

партия фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!