Менда таклиф бор: Телеканаллар турк сериаллари ва ютуқли ўйинлар билан тўлмасин


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СИРДАРЁ

Ойнаи жаҳонни бир муддат кузатсангиз, қайси телеканалга олманг, турк сериаллари-ю ҳар хил турдаги ютуқли ўйинлар намойишидан эфир вақтлари чегараланиб қолганлигини кўрасиз. Бундай фойдасиз теледастурлар билан омманинг вақтини бекорга олгандан кўра эл-у юрт учун кўпроқ наф келтирадиган, фикр-мулоҳазага чорлайдиган, тарбиявий аҳамияти юқори бўлган намойишлар бериб борилса, нур устига аъло нур бўларди.

Масалан, бугунги кунда биз ҳар қандай тезкор янгиликларни интернет саҳифаларидан топмоқдамиз. Бирор соат олдин бўлган воқеа дарров интернетдан жой олмоқда. Бунда блогерларнинг ҳиссаси катта, албатта. Улар ҳар қандай янгиликни халққа тез етказиб бермоқда. Шундай экан, бу жиҳатлар нега зангори экранда қотиб қолмоғи керак?

Телеканаллар янгиликларни тезкор ва сифатли тарзда халлқа етказиши зарур. Бунда блогерлар хизматидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради. Улар учун ҳар куни кечки дастурларда бир соатдан вақт ажратилса, одамлар қанчадан-қанча ўзлари учун фойдали хабар ва маълумотларга эга бўлишар эди. Турк сериалларини кўриш эса жамиятимиз учун ҳеч қандай наф келтирмайди. Шунингдек, халқни алдаб ҳар ҳил ютуқли ўйинлар (“омад лото”, “борига барака”, “sitro”, “smile tea”)га қизиқтираётган, содда одамларнинг пулларини совураётган бундай кўзбўямачи ўйинларга чек қўйиш вақти келди, менимча.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби    

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!