Сурхондарё онлайн: Нега партия ғоялари дастурдан четда қолди?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Тадбир давомида фаоллар ва иштирокчилар, электорат вакиллари томонидан қуйи бўғинда шаклланган таклифлари умумлаштирилган ҳолда билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳаси олдинги дастурларидаги каби таълим соҳасига катта ўрин ажратилгани ва уларнинг аксариятида бугунги кунда муаммолар ўзининг ечимини топаётганлиги таъкидланди. Шу ўринда таълим муассасаларида хусусан, Олий таълим муассасаларидаги квоталарни иктисодиёт йўналишлари эҳтиёжлари асосида ҳар 3 йилда кўриб чиқишни, ушбу эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда квоталарни белгилаш таклифи билдирилди.

Сўзга чиққанлар Дастурда таълим соҳасидаги партиянинг келгуси режалари етарли даражада очиб берилмаганлиги, айниқса, мактаб таълимида бир неча йиллардан буён партиямиз илгари сураётган ўқувчилар формаси масаласи дастурий вазифалардан четда қолаётганлиги ҳам билдириб ўтишди.

Худди шундай, мактабдаги бирламчи тиббиёт тизимида муаммолар сақланиб турган бир пайтда тиббиёт йўналишида ҳам партиявий ғоялар, прогресс йўқлиги, нега бу борада позициямизни қўлдан бермаётганлигимиз тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида кўпгина масалалар ўз ечимини кутаётганлигини, шундай бир ҳолатда, Дастурда Президентимиз томонидан шаҳар ва қишлоқлар орасидаги фарқларни камайтириш учун олиб бораётган ҳаракатларига муносабат йўқлиги таъкидланди. Мавжуд ҚВПларни тор мутахассислар билан таъминладик, деган популистик фикрлардан воз кечиб, янги тизим яратиш кераклиги айтиб ўтилди. Дастурда ушбу масалаларга жиддий қаралмаганлиги иштирокчилар томонидан айтиб ўтилди.

Тадбирда сўз олганлар тиббиёт кадрлари етишмаслиги масаласига ҳам жиддий қараш лозимлиги, давлат гранти асосида ўқиб тиббиёт мутахассислигини олган ёшларни марказий шаҳарларда олиб қолмасдан, узоқ ҳудудларга жўнатиш масаласи ҳам долзарблиги тўғрисида фикрлар айтилди.

Айтиш жоизки, туманларда олий маълумотли ва малакали кадрлар етишмаслиги долзарб муаммо бўлиб турибди. ҚВПларни малакали кадрлар билан таъминлаш учун ҳудудларга кечаги кун эҳтиёжларидан келиб чиқиб, квоталар ажратилиши ҳаммага маълум. Шу билан бирга, мавжуд кадрларнинг малакасини ошириш чораларини ҳам кучайтириш лозим. ҚВПларнинг турли йўналишлардаги мутахассисларни кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!