Депутат қандай ишларни амалга оширди-ю, нималарга улгурмади?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: Тошкент шаҳар

Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутати Дониёр Рашидов “17-Жаҳонаро” сайлов округи аҳолисига ҳисобот берди. Унда ўтган йиллар давомида бажарилган ишлар ҳақида тўхталинар экан, ҳар бир ҳаракатда фуқароларга қулайлик яратишга киришилгани айтиб ўтилди.  Хусусан,  партия лойиҳалари доирасидаги ўрганишларда ҳудудга тегишли бўлган кўплаб муаммолар аниқланиб, ижобий ечим топилди.

Жумладан, “Адолат-қонун устуворлигида” лойиҳасида аҳолини қийнаётган муаммо ва таклифларга эътибор қаратилди. Шу давр ичида 50дан ортиқ хонадонларга кирилиб, уларни ўйлантираётган масалаларга ойдинлик киритилди. Ички йўлларни таъмирлаш, паспорт олиш, иссиқ сув босимини кўтариш каби қатор мурожаатлар кўриб чиқилиб, ўз вақтида ҳал этилишига эришилди.

  “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашалайлик” лойиҳаси доирасида ҳам ҳудуддаги ўнлаб умумтаълим мактаблари ўрганилди. Унда болаларда сколиоз касаллигининг олдини олишга эътибор қаратилди. Хусусан, ўрганишлар хулосаси асосида тегишли мутасаддиларга депутатлик сўровлари юборилди. Мазкур касаллик аниқланган болаларда шифокорлар томонидан олиб борилаётган даволаш ишларнинг самарадорлик ҳолатлари кузатилди.

Ҳисобот якунлангач, депутат томонидан бажарилган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Уларнинг таклифлари келгуси иш жараёнида инобатга олиниши таъкидланди.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!