Ёшлар қаноти: Тарбия юки


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: АНДИЖОН
Partiya loyihasi: Ватан келажаги ёшлар қўлида!

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгашида “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Ёшлар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини тарғиб қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирокидаги тадбирда ёшлар тарбияси ҳамма вақт долзарб вазифа эканлиги, одоб, таълим-тарбия, илм олиш масалалари, хусусида сўз борди. Вилоят партия Кенгашининг “Ёшлар қаноти” етакчиси Аброр Усмонов ёшлар келажагига қаратилган партия лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди. Айниқса, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётгани, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

Иштирокчилар ёшларда миллатлараро тотувлик, ижтимоий ва диний бағрикенглик, ўзаро ҳамкорлик, олижаноблик, саҳийлик каби маънавий-ахлоқий хусусиятларни камол топтириш, уларнинг дини ва миллатидан қатъи назар Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш каби долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

— Дунёнинг турли минтақаларида терроризм ва диний ақидапарастлик кучайиб бораётган бугунги кунда фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш долзарб аҳамиятга эга, — дейди халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати Бахтиёржон Комилов.— Бугунги давра суҳбатида бу вазифанинг долзарблиги, эътибордан четда қолдирмаслик қанчалик зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Эртамиз эгаларини комил инсонлар қилиб тарбиялаш барчамизнинг бурчимиз.

Мулоқот якунида ёшлар тарбияси йўлида олдинда турган вазифалар ва уларни огоҳликка чақириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти

Кенгаши иш юритувчиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!